AirPods Pro савдога чиқиб улгурмасидан хитойликлар унинг 40 долларлик клонини сота бошлашди!

  •   DiMaX
  •  1050
  •  01.11.2019 11:00

AirPods Pro савдога чиқиб улгурмасидан хитойликлар унинг 40 долларлик клонини сота бошлашди!

Apple корпорацияси бир неча кун аввал янги авлод симсиз қулоқчини – AirPods Pro’ни намойиш этганди. Мазкур маҳсулотини у 30 октябрь куни сотувга чиқарган.

ЎҚИНГ: AirPods Pro тақдим қилинди. Янги аксессуарнинг оддий AirPods'дан фарқи нимада?

Буни қарангки, AirPods Pro ҳали расман сотила бошламасиданоқ хитойликлар худди унга ўхшатиб ишланган Vpods Pro симсиз қулоқчинини ҳам савдога чиқаришди!

Бу ҳақда таниқли дизайнер Вениамин Гескин биринчилар қатори маълумот бериб, Twitter-аккаунтида расмларини улашган:

Тўғри, унга Apple’нинг янги қулоқчинидаги барча имкониятлар татбиқ этилмаган, ташқи кўринишидан ҳам фарқласа бўлади. Лекин барибир, тақдимотидан то савдога чиққунигача бўлган бир неча кун ичидаёқ хитойликлар унинг қалбакисини тайёрлаб улгуришганига қойил қолмай илож йўқ!

ЎҚИНГ: «ЖОНЛИ» ВИДЕО: Аллақачон «хитойча» Samsung Galaxy S10+ чиқди!

Эслатиб ўтамиз, оддий AirPods 160 доллардан (сотиб олиш) 200 долларгача (сотиб олиш) турса, купертиноликлар қулоқчиннинг Pro талқини учун 250 доллар сўрамоқда. Аслида, AirPods ҳам ўзи 160 доллар туради, лекин қулоқчин қутиси симсиз зарядланишини афзал кўрсангиз, яна қўшимча 40 доллар сарфлашингизга тўғри келади.

Vpods Pro қулоқчини эса Хитойнинг бир нечта интернет-дўконида тахминан 40 доллардан сотиляпти, тағин шоввозлар уни сайёранинг исталган нуқтасига элтиб беришни ваъда қилишяпти!

Terashop.uz интернет-дўконимизда бўлса, айрим ишлаб чиқарувчиларнинг турли русумлардаги симли ва симсиз қулоқчинларини атиги 105 000 сўмдан бошланувчи нархлар асосида сотиб олиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Атиги 56 доллар нархдаги Xiaomi Air 2 симсиз қулоқчинлари тақдим қилинди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.