AirPods Pro тақдим қилинди. Янги аксессуарнинг оддий AirPods'дан фарқи нимада?

AirPods Pro тақдим қилинди. Янги аксессуарнинг оддий AirPods'дан фарқи нимада?

Шу ҳафта бошида Apple ҳеч қандай "дабдаба"ларсиз янги AirPods Pro симсиз қулоқчинини тақдим қилди. 250 доллар турувчи ушбу аксессуар оддий AirPods'дан нимаси билан фарқланади? Қуйида мана шу саволга жавоб берамиз.Умуман, AirPods Pro бутунлай ўзгача линейкадаги қулоқчин бўлиб, оддий AirPods'дан бир неча жиҳати билан фарқ қилади.

Оддий AirPods 160 доллардан (сотиб олиш) 200 долларгача (сотиб олиш) турса, купертиноликлар қулоқчиннинг Pro талқини учун 250 доллар сўрамоқда. Аслида, AirPods 160 доллар туради, лекин қулоқчин қутиси симсиз зарядланишини афзал кўрсангиз, яна қўшимча 40 доллар сарфлашингизга тўғри келади.  

AirPods Pro шундай дизайнда яратилганки, аксессуар қулоқ ичига мустаҳкам жойлашади, AirPods эса шунчаки қулоқ ташқарисида туради. Қулоқчиннинг учи мослашувчан силикондан қилинган.AirPods Pro тўлиқ заряд билан 4 ярим соат ишласа, AirPods 5 соат ишлайди. Бу борада AirPods'га лайк босамиз. Бироқ Apple'нинг айтишича, ҳар икки қулоқчин қутиси қуввати "24 соатдан ошиқ"қа етади.AirPods Pro фақат симсиз қувватланади, симли қувватланувчи талқини йўқ. Янги аксессуарнинг зарядлаш қутиси одатий AirPods'никидан кенгроқ.AirPods'да шовқинни фильтрлаш функцияси мавжуд эмас, Pro'да эса бор. Лекин "шаффоф режим"ни ёқиб, филтерлашни ўчириб қўйиш ҳам мумкин.AirPods Pro сенсорли, яъни бармоқни қулоқчинга теккизиш билан мусиқа ва қўнғироқларни назорат қилиш мумкин. AirPods'га бундай датчик ўрнатилмаган.Ишлаб чиқарувчининг та'кидлашича, AirPods Pro "мослашувчан EQ" функциясига ҳам эга бўлиб, мусиқа тинглаш амалиёти мароқли бўлиши учун "оҳангни автоматик равишда қулоғингиз шаклига мослаштиради". 200 долларлик талқинда эса бундай эмас.AirPods Pro сув ва терга чидамли, "ука"си эса, йўқ.AirPods Pro ба'зи эскироқ Apple қурилмалари (iPhone 5S, iPad Mini 2, iPad Air (биринчи авлоди) ёки Pad Touch (олтинчи авлоди) лар) билан мослашмайди, AirPods бунчалик "инжиқ" эмас. ЎҚИНГ: iPhone 11’лар янги рекорд ўрнатди, лекин бу кўрсаткич Samsung’нинг флагманига ета оладими?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!