AirPods Pro’нинг кераги йўқ: унинг Siri ва Bluetooth 5.0’ли клони атиги 12 доллардан сотиляпти!

  •   DiMaX
  •  468
  •  18.06.2021 12:08

AirPods Pro’нинг кераги йўқ: унинг Siri ва Bluetooth 5.0’ли клони атиги 12 доллардан сотиляпти!

Ўтган йил якунида AirPods Max гарнитураси намойиш қилинган ва унга ҳаттоки 2020 йилги iPhone SE смартфонидан ҳам юқори нарх белгиланган. Бироқ хитойликлар унинг P9 номли клонини бор-йўғи 10 доллардан сота бошлашган.

ЎҚИНГ: Интернет орқали AirPods буюртма қилган қизга ўз боши катталигидаги қулоқчин етиб келди!

Хитойликлар яратган яна битта арзон клонни iPhone’лар оригинал AirPods Pro сифатида қабул қилаётганини ёзгандик. Кейинроқ эса AliExpress онлайн савдо платформасида оригиналидан фарқ қилмайдиган, лекин атиги қулоқчин сотила бошлаган эди.

Энди бўлса мазкур савдо майдончасида AirPods Pro клони бўлган бошқа бир TWS-қулоқчин янада арзон нархда сотувга чиқди. Air Pro 3 номини олган ушбу аксессуарни оригинал Apple маҳсулотидан фарқлаш қийин.

AirPods Pro модели каби, Air Pro 3 ҳам Bluetooth 5.0 модулига эга ва AAC кодекини қўллаб-қувватлайди. Оригинал версиядаги сингари, бу клон ҳам iPhone’га тез боғланади; «тишланган олмали» смартфонлар орқали мазкур аксессуарнинг ҳам жойлашувини ва аккумулятори зарядини кўриш мумкин.

Энг қизиғи – хитойликлар Air Pro 3 моделига ҳам Siri овозли ёрдамчисини интеграция қила олишган! Қулоқчин сенсор панеллар ёрдамида бошқарилади ва Android-смартфонлар билан ҳам ишлайди.

Air Pro 3 битта қувватда 3 соатгача ишлай олади; ғилофи эса қулоқчинни яна бир неча марта зарядлаб беради. Кейснинг ўзи Lightning портига эга; шунингдек, симсиз қувватлаш технологияси ҳам жорий этилган.

AliExpress онлайн бозорида Air Pro 3 қулоқчини учун 11.40 – 12.60 долларлик нарх белгиланган ва уни турли рангларда таклиф этишмоқда.

ЎҚИНГ: Божхоначилар икки мингта «қалбаки Apple AirPods»ни қўлга олиб, ўзлари шарманда бўлишди!