AirPods Studio симсиз қулоқчини тайёр: нарх ва хусусиятлари

  •   DiMaX
  •  661
  •  04.09.2020 13:31

AirPods Studio симсиз қулоқчини тайёр: нарх ва хусусиятлари

Apple фанатлари ҳозир iPhone 12 туркумидаги смартфонлар тақдимотини сабрсизлик билан кутишмоқда. Лекин купертинолик корпорация кузда айфонлардан ташқари бошқа тур гаджетларни ҳам намойиш этади ва бугун улардан бири билан танишамиз.

ЎҚИНГ: iPhone 12 жамланмаси, айниқса нархи сизни хурсанд қилмайди

Янги маҳсулотлардан бири – AirPods Studio русумли тўлиқ ҳажмли симсиз қулоқчин бўлиб, инсайдер унинг хусусиятлари ҳамда нархи ҳақида маълумот берган. Унга кўра, мазкур қурилма оқ ва кул ранг тусларда таклиф этилиб, аккумулятори USB-C порти орқали қувватланади.

AirPods Studio овозни «ўта юқори сифатда» янграта олади. Қулоқчинга H1X процессори (номи ҳозирча тасдиқланмаган) ҳамда эквалайзер ўрнатилган. Бу девайс худди HomePod’даги сингари ишоралар билан бошқарув тизимига эга.

Шунингдек, AirPods Studio ўзининг бошга тақилган ё ечилганлигини ўзи аниқлаб, шунга мос ҳолда автоматик тарзда мусиқани тўхтатиб қўйиш ва келган жойидан давом эттириш қобилиятига эга.

Apple бу маҳсулотини сентябрдаёқ тақдим этиши, савдосини эса шу ёки келаси ойда бошлаши кутилмоқда. AirPods Studio учун 349 АҚШ доллари миқдорида нарх белгиланган, демоқда инсайдер.

ЎҚИНГ: Apple ҳайратда: Redmi унинг гаджетига атиги 11 долларлик рақиб тақдим этди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!