AirTag учун ғилоф чиқди – аксессуарнинг аксессуари смартфондан ҳам қиммат!

  •   DiMaX
  •  313
  •  26.04.2021 15:08

AirTag учун ғилоф чиқди – аксессуарнинг аксессуари смартфондан ҳам қиммат!

Apple бир неча йил кутилган AirTag трекерини куни кеча тақдим этди ва биз уни видеоси билан эълон қилганмиз. Гаджетнинг бир донаси 29 АҚШ долларига баҳоланган, хоҳловчилар тўрттасини $99 эвазига ҳам олишлари мумкин. Дарвоқе, унинг рақиби – Samsung Galaxy SmartTag ҳам худди шундай нархда сотилмоқда.

ЎҚИНГ: Galaxy Unpacked’нинг барча роликлари битта жойда: Galaxy S21, Galaxy Buds Pro ҳамда Galaxy SmartTag билан тўлиқ танишамиз!

Купертинолик компаниянинг расмий сайтида AirTag гео-брелоги учун Hermès томонидан махсус ишлаб чиқилган ғилофлар сотувга қўйилди. Бироқ улар айрим компанияларнинг ўртача смартфонларидан ҳам қиммат эканлиги кишини ҳайратга солади.

Сотув жамланмасига AirTag’нинг ўзи ҳам кирган, сумкага илиб қўйилувчи ғилоф – Hermès’нинг бу туркум маҳсулотлари орасида энг арзони бўлиб, 299 АҚШ долларига баҳоланган. Калит учун ҳалқали Hermès ғилофига эга AirTag девайси 349 доллар бўлса, юк учун AirTag Hermès биркаси 449 долларга нархланган!

Таъкидлаш керакки, Hermès – бу француз модалар уйи бўлиб, 1837 йилда экипажлар ва от анжомлари тайёрловчи устахона сифатида иш бошлаган. Бу компания ҳозирда чарм маҳсулотлар ишлаб чиқаради ва ўзига яраша нуфузга эга.

AirTag аксессуарига қайтадиган бўлсак, аллақачон бу брелокнинг катта камчилиги кўзга ташланган – у жудаям тез тирналади. Яъни, уни ғилофсиз ишлатса тезда тўзиб қолади; лекин бунинг учун қимматбаҳо Hermès маҳсулотлари шартмас – арзон ғилофлар ҳам бор.

ЎҚИНГ: 20 000 долларлик AirPods чиқди! Биласизми, унинг сири нимада?