Ажойиб пойга симулятори – Forza Horizon 5 харитаси ва 12 дақиқалик геймплей видеосини томоша қиламиз!

  •   DiMaX
  •  1578
  •  11.08.2021 12:45

Ажойиб пойга симулятори – Forza Horizon 5 харитаси ва 12 дақиқалик геймплей видеосини томоша қиламиз!

Пойга симуляторлари туркуми – Forza Horizon ўйинларининг учинчи ва тўртинчи нашрлари ўн йилликнинг энг зўр ўйинлари рейтингига кирган. Electronic Entertainment Expo ўйинлар кўргазмасининг бу йилгиси – E3 2021 тадбирида эса Microsoft унинг навбатдаги қисмини эълон қилиб, трейлер видеосини улашган.

ЎҚИНГ: The Guardian рейтинги: XXI асрнинг энг зўр элликта ўйини

Forza Horizon 5 ўйини шу йил 9 ноябрдан Xbox One, Xbox Series X ҳамда Series S приставкаларига, шунингдек компьютерларга ҳам чиқарилади. Унгача эса машҳур пойгалар туркумининг ушбу бешинчи қисмида машина ҳайдаладиган йўллар харитаси эълон қилинди.

Ўйин ижодкорларининг таъкидлашларича, бешинчи қисм харитаси Forza Horizon 4 харитасидан бир ярим бараварга катта. Бу харита битта мамлакатда бутун дунёни акс эттиради – геймерлар унда тоғлар ва чангалзорлар, жарликлар ва пляжлар, қадимий иншоотлар ва замонавий шаҳарларни ҳам кўришади.

ЎҚИНГ: Антиқа рейтинг: 2020 йилнинг энг ёмон ўнта ўйини!

Бундан ташқари, мазкур ўйиннинг геймплейини ҳам 12 дақиқалик ролик тарзида улашишди. Марҳамат – Forza Horizon 5 ўйинида сизни қанақа қизиқарли жойлар кутаётганини томоша қилинг:

Сиз ҳам пойгаларга қизиқадиган бўлсангиз, мазкур ўйин тўғрисидаги хабарларни Terabayt.Uz орқали кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Lucid Air электромобили Tesla’нинг барча рекордларини бир пул қилди! («жонли» видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!