"Ажойиброқ нарса қачон келади?"

Samsung компанияси ўзининг расмий Twitter саҳифасига #SamsungUnpacked ҳештеги остида учта суратдан иборат топишмоқ жойлади. Суратларнинг бирида ҳарфлар, рақамлар ва белгилар аралашмаси, иккинчисида эса ранглар, учинчисида эса "Ажойиброқ нарса қачон келади?" саволи остида олдинги суратдан олинган олти хил ранг берилган.

Samsung топишмоғидаги учта суратнинг бирлаштирилгани
Фото: Samsung / The Verge томонидан бирилаштирилди

Агар биринчи ва иккинчи суратларни бирлаштирсак, биз учинчи суратда келтирилган рангларни декодлашимиз мумкин, яъни бунда, жавоб, 081022 ёхуд 2022 йил 10 август. Шундай қилиб, Samsung ўзининг навбатдаги тақдимотини келаётган август ойининг 10 санасида ўтказади.

Таъкидлаш жоизки, ушбу сана кеча Эван Бласс томонидан тарқатиб юборилган постердаги санани ҳам тасдиқлайди.

Тақдимот давомида компания янги авлод Galaxy Z Fold 4 ва Galaxy Z Flip 4 букламафонлари билан биргаликда Galaxy Watch 5, Galaxy Watch 5 Pro ақлли соатларини, шунингдек, янги Galaxy Buds симсиз қулоқчинларини тақдим қилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Қандай қилиб Samsung гаджетларини бепулга олиш мумкин?