Ажрашишларнинг асосий сабабларидан бири – Fortnite ва бошқа компьютер ўйинлари экан!

  •   DiMaX
  •  662
  •  18.09.2018 10:48

Ажрашишларнинг асосий сабабларидан бири – Fortnite ва бошқа компьютер ўйинлари экан!

2018 йили Буюк Британияда оила ажралишларининг сабаблари тадқиқ этилган. Буни қарангки, уларнинг икки юздан ортиғи жуфтликлардан бирининг компьютер ўйинларига муккасидан кетгани боис ажрашаётган экан.

ЎҚИНГ: Видеоўйинларга кўчган машҳур фантастик кинолар

Оилалар бузилишларининг асосий сабаблари сифатида хиёнат, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, казино ва компьютер ўйинларига берилиш таъкидланган. Кузатувлар натижаларига кўра, оилавий муносабатларнинг асосий кушандаси машҳур Fortnite ўйини экан.

Аввалроқ Бутунжаҳон соғликни сақлаш ташкилоти ўйинларга берилишни руҳий касалликнинг кўринишларидан бири, дея эътироф этган эди. Бу касалликни даволаш чоралари ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

ЎҚИНГ: Сизнинг орқангиздан ҳам келишади: компьютер ўйинларига берилиш касаллик деб эълон қилинди

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.