Ажрашмоқчи бўлганлар иши билан энди сунъий интеллект шуғулланади

  •   DiMaX
  •  204
  •  02.07.2020 12:59

Ажрашмоқчи бўлганлар иши билан энди сунъий интеллект шуғулланади

Австралия Миллий юридик ёрдами ажрашишга қарор қилган жуфтликлар учун Amica сунъий интеллекти асосида ишловчи янги онлайн-хизматни тақдим этди. Бу ҳақда ZDNet хабарига таяниб Daryo нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Ажрашишларнинг асосий сабабларидан бири – Fortnite ва бошқа компьютер ўйинлари экан!

«Сунъий интеллект собиқ жуфтликларнинг мол-мулки ва қарашларини объектив баҳолаб, уларга мос келадиган қарор қабул қилади. Хусусан, Amica ҳиссиётга берилган суҳбатлар ва ноқулай учрашувлардан қочиш имконини беради, чунки томонларнинг барча маълумотлари булутли сервисда сақланади», – дейди Австралия ҳукумати.

Лойиҳа раҳбари Габриэль Кеннининг ҳисоблашича, сунъий интеллект ажрашиш жараёнига кетадиган юридик харажатларни камайтиради, юридик контораларнинг ишини енгиллаштириб, судлар юкламасини озайтиришга хизмат қилади.

«Одамлар ўз муаммоларини узоқ ҳуқуқий жанглар учун ўн минглаб доллар сарфламасдан ҳал эта олади», – дейди Кенни.

Сунъий интеллектнинг бу борадаги ўзига хослиги – холислигида. Федерал ҳукумат ҳозирда лойиҳа учун 3 миллион Австралия доллари ажратган.

Маълум қилинишича, лойиҳа йил охирига қадар бепул тақдим этилади, 2021 йилнинг январидан сервисдан фойдаланиш учун жуфтлик 444 Австралия доллари тўлаши керак бўлади. Таъкидланишича, ушбу пуллар сервисни такомиллаштиришга йўналтирилади.

ЎҚИНГ: Никоҳ учун идеал жуфт танлаб берувчи дастур яратилди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!