Айтувдима, телефондан фойдаланма деб…

Айтувдима, телефондан фойдаланма деб…

Мобил телефон мулоқот учун қулай восита ҳисобланса-да, ҳаракат вақтида жиддий ҳалокатларни келтириб чиқариши мумкинлиги барчага маълум.

2014 йилда АҚШда содир бўлган автоҳалокатларнинг 27 фоизи айнан мобил телефондан фойдаланиш натижасида келиб чиққан. Бу каби маълумотлар, албатта, мамлакатдаги соҳага алоқадор расмий хизматларни бефарқ қолдирмаган. Шундан кейин мавзу доирасида ҳайдовчилар орасида сўров ўтказилган.

Телеком-гигант AT&T томонидан ўтказилган ижтимоий сўров қуйидаги натижаларни қайд этган:

  • 61% ҳайдовчилар автомобилни бошқариш вақтида SMS ёзади;
  • 33% ҳайдовчилар почта иловаларидан фойдаланади;
  • 28% ҳайдовчилар браузер орқали интернет саҳифаларига киради;
  • 27% ҳайдовчилар Facebook ижтимоий тармоғини ишлатади;
  • 17% ҳайдовчилар ўзини расмга олади;
  • 14% ҳайдовчилар Instagram ва Twitter’да ўтиради;
  • 10% ҳайдовчилар видеочатларда суҳбатлашади.

Бироқ йўл ҳаракати хавфсизлигига тегишли идораларнинг маълум қилишича, ҳаракат вақтида мобил телефондан фойдаланиш кўрсаткичи 27% дан ҳам юқори бўлиши мумкин. Чунки ҳалокат пайтида телефондан фойдаланганлик қайд этилса, бу ҳайдовчини жиддий жазога тортишга асос бўлиб хизмат қилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!