Акция: смартфон харидида 3000 мегабайт бонус олинг!

  •   DiMaX
  •  826
  •  16.01.2021 13:43

Акция: смартфон харидида 3000 мегабайт бонус олинг!

Ucell яқинда нақ тўққизта тарифда дақиқа, SMS ва мегабайтлар лимитлари чексизгача оширган эди. Шунинг ортидан у яна учта тарифда мегабайтлар, дақиқалар ва SMS’лар лимитларини кўпайтирган.

ЎҚИНГ: Атиги 2021 сўмга 2021 мегабайт, Ўзбекистон бўйича 2021 дақиқа ва 2021 SMS олинг!

Мазкур уяли алоқа оператори энди Alistore онлайн дўкони билан ҳамкорликда акция эълон қилди. Унга кўра, Alistore сотув нуқталаридан ёки www.alistore.uz интернет-дўконидан телефон харид қилишда 3000 мегабайтлик бонус оласиз.

Alistore сотув нуқталари ушбу манзиллардаги Ucell офисларида жойлашган:

  1. Тошкент шаҳри, Воҳидов кўчаси, 118
  2. Тошкент шаҳри, Беруний кўчаси, Б-1, 2-уй, секция 3
  3. Тошкент шаҳри, Шаҳрисабз кўчаси, 1
  4. Фарғона шаҳри, Навоий кўчаси, 74
  5. Қўқон шаҳри, Ҳамза кўчаси, 12
  6. Андижон шаҳри, А. Умархон кўчаси, 24
  7. Наманган шаҳри, Навоий кўчаси, 67

Акцияда Ucell’нинг янги ва мавжуд абонентлари иштирок этадилар; бонус 1 ой муддатга тақдим этилади. Бонусни олиш учун харид қилинган товарнинг кафолат талони ва касса чекини операторга тақдим этиш лозим.

Телефонни Alistore интернет-дўконидан харид қилишда эса Ucell абонентлари учун бонус автоматик тарзда тақдим этилади.

Батафсил маълумот олиш учун боғланиш рақами: +998935093030.

ЎҚИНГ: Чексиз интернетгача таклиф этувчи тўртта янги тариф режаси чиқди!