АКТ соҳасида Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда

  •   DiMaX
  •  676
  •  15.04.2019 08:31

АКТ соҳасида Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда

Мамлакатимизда иқтисодиётининг турли тармоқлари, давлат бошқаруви тизимига замонавий технологиялар жорий этилмоқда. Ахборот технологиялари ва телекоммуникациялар соҳаси ривожлантирилмоқда, деб ёзади Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

ЎҚИНГ: Қозоғистон сунъий йўлдошини учириш учун Space Xʼни танлади

Айни йўналишдаги ишларда ҳам мамлакатимиз Қозоғистон билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйган. 2018 йилда ўзаро ҳамкорлик янги келишувлар, битимлар билан бойиди.

Хусусан, Тошкентда рақамли технологиялар соҳаси бўйича ташкил этилган Ўзбекистон – Қозоғистон бизнес-форуми доирасида «Universal Bank» АТБ Қозоғистоннинг «Казтелепорт» АЖ ахборот технологиялари компанияси, шунингдек, «UZINFOCOM Ягона интегратори» ва Қозоғистоннинг «Миллий ахборот технологиялари» акциядорлик жамияти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим ва меморандумлар имзоланди.

ЎҚИНГ: Ўзбекистон алоқа учун Қозоғистон сунъий йўлдошидан фойдаланади

Шунингдек, мамлакатимиздаги давлат расмий ахборот манбаи ва етакчи ахборот агентлиги – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги веб-сайтда илк бор қозоқ тили саҳифасини ишга туширмоқда.

ЎзА ахбороти 8 тилда — ўзбек, рус, инглиз, француз, немис, испан, араб ва хитой тилларида тарқатилади.

Ўзбекистонда «Қозоғистон йили»нинг очилиши муносабати билан расмий ахборот агентлиги саҳифаларига илк бор қозоқ тили ҳам қўшилди.

Энди веб-сайт Ўзбекистон ва Қозоғистон давлатларидаги ўзгаришлар ва янгиликлар ҳақида тезкор ва объектив ахборот узатиш имконини беради.

Икки мамлакат ўртасидаги муҳим ижтимоий-сиёсий воқеаларни тўлалигича ёритиш, азалий яқинликни тарғиб қилиш, дўстлик, ҳамжиҳатлик ришталарини янада мустаҳкамлаш бош мақсади ҳисобланади. Мазкур саҳифа яқин қўшничилик, биродарлик, барча соҳадаги манфаатлар муштараклигига хизмат қилади.

ЎҚИНГ: Россия буюртмасига кўра Yahoo’ни бузиб кирган қозоғистонлик хакер йирик жаримага тортилиб, 5 йилга қамалди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!