АКТ соҳасидаги янги қўшма корхона телефонларни IMEI-кодлари бўйича рўйхатга олишда қатнашади

  •   DiMaX
  •  168
  •  20.07.2019 08:05

АКТ соҳасидаги янги қўшма корхона телефонларни IMEI-кодлари бўйича рўйхатга олишда қатнашади

«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» доирасида мамлакатимизда ахборот технологиялари соҳасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, соҳада дастурий маҳсулотлар ва маълумотлар базалари ишланмалари билан шуғулланувчиларнинг ривожланиши учун тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, уларга қулай шароитлар яратиш мақсадида янги «INFORMATION TECHNOLOGY CENTER» МЧЖ қўшма корхонаси ташкил этилди, деб ёзади АКТ вазирлиги Ахборот хизмати.

 ЎҚИНГ: Жаҳоннинг кучли юзлигига кирувчи компания Ўзбекистонда расман иш бошлади

«Delta Telecom International I, LLC» (АҚШ) (устав капиталининг 51 фоизи) компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбекистон Телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» Давлат унитар корхонаси (устав капиталининг 49 фоизи) қўшма корхонанинг таъсисчилари ҳисобланадилар.

Мазкур қўшма корхонанинг асосий фаолият турлари қуйидагилар:

- турли бизнес жараёнларни автоматлаштиришга йўналтирилган дастурий таъминотлар ва иловалар ишланмаларини яратиш;

- турли вазифаларга йўналтирилган маълумотлар базаларини яратиш ва уларга хизмат кўрсатиш;

- турли ахборот тизимлари,маълумотлар базалари, сервер ва бошқа тармоқ қурилмаларига хизмат кўрсатиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш.

Ташкил этилган қўшма корхона IMEI кодлари бўйича республикада мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тизимини жорий этиш лойиҳасида иштирок этиш билан ўз фаолиятини бошлайди*.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда 1 апрелдан барча смартфон ва планшетлар IMEI-коди бўйича БЕПУЛ рўйхатга олинмоқда!

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 22 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларни ҳисобга олиш тизимини тартибга солиш тўғрисида»ги ҳукумат қарорига мувофиқ жорий йилнинг 1 апрелидан Ўзбекистондаги GSM-операторлари тармоқларида фойдаланиладиган барча мобил қурилмаларининг автоматик тарздаги бепул рўйхатга олиниши бошланди.

IMEI – мобил алоқа оператори мобил алоқаси тармоғида мобил қурилмани идентификация қилиш учун зарур бўлган халқаро ўзига хос идентификация коди ҳисобланиб, одатда, 15 та рақамдан иборат бўлади.

*Лойиҳа ҳақидаги батафсил маълумот www.uzimei.uz порталида жойлаштирилган.

ЎҚИНГ: ХУШХАБАР: Ўзбекистонда IMEI-коди мос келмаган смартфонлар ҳозирча блокланмайди!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.