АКТ ва инновациялар бўйича Татаристон билан ҳамкорлик

  •   DiMaX
  •  491
  •  04.03.2019 18:10

АКТ ва инновациялар бўйича Татаристон билан ҳамкорлик

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги вакилларидан иборат делегация Татаристоннинг Қозон шаҳрига ташриф буюришди. Жорий йилнинг 28 февралидан 2 мартига қадар бўлиб ўтган ташриф хусусида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги сайти хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Инновацион ривожланиш вазирлиги нималарни қойиллатди? Ҳаммасига жавоб берди!

Ташриф доирасида Татаристоннинг етакчи АТ-компаниялари, инновацион «Стартап-лойиҳалари» ҳамда технологик парклари билан истиқболдаги ҳамкорлик ва шериклик муносабатлари ўрнатилди.

Ҳамкорликдаги ишчи гуруҳи томонидан Татаристон Ахборотлаштириш ва алоқа вазирлиги билан биргаликда яқин вақт ичида ҳамкорликни жадаллаштириш ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари ва инновациялар соҳасидаги истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»ни шакллантириш бўйича келишувга эришилди.

Йўл харитаси «стартап-экотизимлар», истиқболли лойиҳаларни молиялаштиришни венчурли механизмларини жорий этиш, АТ-таълимини ривожлантириш юзасидан чора-тадбирларни назарда тутади.

«Иннополис» Инновация парки ва Қозон АТ-Паркига ташриф якунларига кўра, ҳамкорлик тўғрисидаги тегишли келишувлар имзоланди.

ЎҚИНГ: Пойтахтимизда «Ақлли тармоқлар» лойиҳаси тақдим этилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.