АКТ вазири Alibaba билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

  •   DiMaX
  •  418
  •  14.10.2019 17:51

АКТ вазири Alibaba билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Шу йилнинг 13 октябрь куни IT-Паркда АКТ вазири Шуҳрат Содиқов,  Хитойнинг  Alibaba Стратегик ҳамкорлик марказининг илмий тадқиқотлар институти Бош котиби Син Ченг билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: АКТ вазири «NEC» компанияси раҳбари билан учрашди

Учрашувдан асосий мақсад Хитойнинг  йирик компаниялари билан ҳамкорлик ишларини янада кенгайтиришга қаратилган. Унда томонлар ўзаро кооперацияга катта қизиқиш билдириб, келгуси ҳамкорлик бўйича фикр алмашдилар. Учрашувда электрон тижоратни ривожлантириш, B2B онлайн платформани яратиш (маркетплейс), ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда бу борада барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Учрашув давомида икки томонлама манфаатли истиқболли йўналишлар, жумладан, АКТ масалаларида тажриба алмашиш, ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Маълумот учун:

Alibaba – Интернет-савдо ва электрон тижорат соҳаси бўйича дунёдаги етакчи компаниялардан биридир. Компания Alibaba Group компаниялар гуруҳига киради ва Нью-Йорк фонд биржасида савдо қилади. Биржада акцияларни илк маротаба оммавий жойлаштириш тарихий воқеа бўлган ва рекорд ўрнатилган – Alibaba Group’нинг қимматли қоғозлари 25 миллиард АҚШ долларига сотилган. Бугунги кунда Alibaba Group капитализацияси 500 миллиард АҚШ долларидан ошади.

ЎҚИНГ: Ўзбекистон ҳатто Google, Яндекс, AliExpress ва Netflix’га ҳам солиқ солмоқчи!