АКТ вазири Корея Республикаси Инҳа университети президенти билан учрашди

  •   DiMaX
  •  305
  •  28.10.2019 17:25

АКТ вазири Корея Республикаси Инҳа университети президенти билан учрашди

Бугун, 28 октябрь куни куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида учрашуви бўлиб ўтди. Ш.Содиқов унда Корея Республикасидаги Инҳа университети президенти жаноб Мёнг Ву Чо билан кўришди, дейилади Вазирлик хабарида.

ЎҚИНГ: АКТ вазири Alibaba билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

АКТ вазири Шуҳрат Содиқов ушбу ташриф натижасида бугунги кунда икки мамлакат ўртасида ахборот технологиялари соҳасида улкан натижаларга эришилганини қайд этди. Жумладан, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қисқа вақт давомида, мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича етакчи олий ўқув юртларидан бирига айланганини алоҳида таъкидлади.

Томонлар ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда бу борада барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Учрашув давомида икки томонлама манфаатли истиқболли йўналишлар, жумладан, АКТ масалаларида тажриба алмашиш, ҳамкорликни янада кенгайтириш ва бошқа муҳим масалаларни муҳокама қилинди.

ЎҚИНГ: IMEI-кодлар масаласи «GSMA Mobile 360 – Evroosiyo» тадбирида ҳам муҳокама этилди

Маълумот учун:

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети фаолиятини «Компьютер инжиниринг» ва «Дастурий инжиниринг» йўналишлари бўйича бошлаган эди.

2016–2017 ўқув йилидан бошлаб «Логистика» йўналиши ҳам очилди. Бугунги кунда Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида 1548 нафар талаба таҳсил олмоқда.

Университетда академик жараённи амалга ошириш ҳамда илмий салоҳиятни шакллантиришда бир қатор мамлакатлар, хусусан АҚШ, Буюк Британия, Италия, Болгария, Ҳиндистон, Покистон, Россия ва бошқа давлатлардан келиб фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар ҳам ўзларининг катта ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

2018 йил Тошкент шаҳридаги Инҳа университети битирувчиларнинг 85 фоизи ўз мутахассисликлари бўйича ишга жойлашди. 15 фоизи Жанубий Корея, Германия, Швейцария, Франция, Норвегия, Венгрия, Англия, Чехия ва бошқа Европа мамлакатларидаги университетларнинг магистратура йўналиши бўйича ўқишга кирди, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда ОТМлар сайтлари қай аҳволда?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!