АКТ вазири «NEC» компанияси раҳбари билан учрашди

  •   DiMaX
  •  346
  •  05.10.2019 09:45

АКТ вазири «NEC» компанияси раҳбари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов 2019 йилнинг 4 октябрь куни Япония пойтахти Токио шаҳрида Япониянинг «NEC» компанияси раҳбари  Нориҳико Ишигуро билан учрашди. Бу ҳақда вазирликнинг Ахборот хизмати хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Саида Мирзиёева махсус компьютер марказини тақдим этди – у кимларга мўлжалланган?

Учрашувдан асосий мақсад Япониянинг йирик компаниялари билан янги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилиш ва ҳамкорлик ишларини янада кенгайтиришга қаратилган.

Учрашувда «NEC» корпорацияси билан ўрнатилган узоқ йиллик самарали ҳамкорлик, жумладан, Ўзбекистонда амалга оширилган телекоммуникация тармоғини ва телерадиоэшиттириш тизимини рақамлаштиришга қаратилган лойиҳаларнинг ривожидаги аҳамияти таъкидлаб ўтилди.

Мулоқот давомида Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC), ушбу мамлакатнинг тижорат банклари кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган «Маълумотлар узатишнинг магистрал ва мультисервис тармоғини кенгайтириш» (DWDM) инвестиция лойиҳаларининг амалий жиҳатлари муҳокама этилди. Шунингдек, замонавий телекоммуникация ва ахборот технологияларини татбиқ этишнинг истиқболли лойиҳалари бўйича фикр алмашилди.

ЎҚИНГ: Ўзбекистондаги «троллар фабрикаси»нинг довруғи Оксфорд университетигача етиб борди!

Учрашув давомида икки томонлама манфаатли истиқболли йўналишлар, жумладан, АКТ масалаларида тажриба алмашиш, ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Ўзбекистонда маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказларини яратиш бўйича тажриба алмашиш ва ҳамкорлик қилиш бўйича тегишли ишларни олиб боришга келишилди.

Шу билан бирга Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири «NEC» компаниясиниг янги технологиялар кўргазмаси залига ҳам ташриф буюрди. Кўргазма доирасида янги технологиялар ва уларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича энг сўнгги ечимлар билан танишди.

ЎҚИНГ: Шу йил октябрь ойида IT-Парк қошида IT академияси очилади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.