АКТ вазири Ўзбекистонда Илон Маскнинг Starlink'идан 4-5 баравар тез ва арзон интернет борлигини маълум қилди

АКТ вазири Ўзбекистонда Илон Маскнинг Starlink'идан 4-5 баравар тез ва арзон интернет борлигини маълум қилди

Кеча АКТ вазири иштирокида Тошкентдаги IT Park'да "Ахборот технологиялари - тараққиёт пойдевори" мавзусидаги Халқаро Пресс клуб бўлиб ўтди. Шерзод Шерматов суҳбат давомида Ўзбектелеком Илон Маскнинг Starlink'дан яхшироқ интернет борлигини маълум қилди:

"Инфраструктурани ҳам амаллаб олдингидан яхшироқ қиляпмиз. Масалан, ШҲТ тадбирида ҳам журналистлар ҳам эътибор бердику, олдин бунақа тадбир ўтганда 20 Мбит ёки 50 Мбит умумий интернет берсак, биз учун катта иш бўлар эди. Ҳозир пресс клубдаги битта компютерга 1 Gbit тезликдаги интернет берилди. Инфраструктурамизга шунча йил қилинган ҳаракатимиз энди натижа бера оляпти.

Ҳазиллашиб ҳам айтишимиз мумкин, кўпчилик сўрайди - "Илон Маскнинг Starlink'и бизга қачон келади?" деб. Ундан 4-5 баравар тез ва арзон бўлган интернетни ҳозир Ўзбектелеком исталган хонадонга олиб бориб бериши мумкин. Яъни ойига 100 доллар ёки 500 доллар тўлаш керак Starlink'га. Бизга унақа катта пул тўлаш керак эмас, ундан арзонроқ тўласа бемалол олиб бориб берилади. Яъни шундай имкониятимиз бор."

Таъкидлаш жоизки, Узтелеcом операторида 1000 Мбит/с тезликка чиқа оладиган симли интернет тарифи мавжуд ва унинг учун сиз ойига 999,999 сўм тўлашингиз керак. Илон Маскнинг Starlink интернет хизмати 100/200 Мбит/с тезликдаги исталган жойда симсиз уланиш учун ойига 110 доллар талаб қилади.

ЎҚИНГ: Telegram раҳбари WhatsApp фойдаланувчиларини огоҳлантирмоқда

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!