АКТ вазирлиги: «Ўзбекистонликлар ҳали-вери «мобил қуллик»дан қутулмайди»

  •   DiMaX
  •  1933
  •  05.09.2020 15:17

АКТ вазирлиги: «Ўзбекистонликлар ҳали-вери «мобил қуллик»дан қутулмайди»

Яқиндагина Адлия вазирлигининг маълумотига асосланиб, Ўзбекистонда қачондан мобил телефон рақамини ўзгаришсиз бошқа компанияга ўтказиш имкони бўлиши ҳақида ёзган эдик. Бироқ, Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Aхборот хизмати раҳбари Шерзод Aҳматов бу маълумотни рад этди, дея хабар беради Qalampir.uz.

ЎҚИНГ: Мобил алоқа учун «ТАЪЛИМ» тариф режаси ва махсус интернет-тўпламлар жорий этилди!

Унинг сўзларига кўра, бу ҳақдаги норматив ҳужжатнинг кучга кириши – хизматлар ҳам ўша заҳоти кучга киради, дегани эмас. 1 октябрдан мобил телефон рақамини сақлаган ҳолда бошқа алоқа компаниясининг хизматларидан фойдаланиш мумкинлиги ҳақидаги гаплар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бироқ бундай имконият яқин келажакда йўлга қўйилиши кутилмоқда.

«Мазкур норматив ҳужжат жорий йил 31 июль куни қабул қилинган бўлса-да, 1 октябрдан кучга кириши белгиланган. Aммо ҳужжат кучга кирди дегани, унда келтирилган хизматлар ҳам ўша заҳоти кучга киришини англатмайди», – дейди Шерзод Aҳматов.

Ижтимоий тармоқларда бу каби гап-сўзларнинг тарқалишига «Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги норматив-ҳуқуқий ҳужжат Aдлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгани ва мобил алоқа оператори ўзгарганда, рақамлари ўзгармай қолиши ҳақидаги хабарлар сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев «мобил қуллик»ни тезда бартараф этиш ҳақидаги қарорни 2018 йилнинг май ойидаёқ имзолаган эди. Бу борадаги дастлабки хабарлар ундан ҳам аввал чиққан, ҳатто Ўзбекистон бу борада Латвия билан ҳамкорлик қилиши ҳам айтилган бўлса-да, мазкур тартиб амалга қачон киритилиши ҳануз номаълумлигича қолмоқда.

ЎҚИНГ: «Talaba» тариф режасини қарши олинг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!