АКТ вазирлиги ва Электрон компьютер спорти федерацияси ҳамкорлиги

  •   DiMaX
  •  804
  •  12.07.2019 09:39

АКТ вазирлиги ва Электрон компьютер спорти федерацияси ҳамкорлиги

Жорий йилнинг 11 июль куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ўзбекистон Электрон компьютер спорти федерацияси ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади. Бу ҳақда вазирликнинг Ахборот хизмати хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Инновацион ривожланиш вазирлиги ва NASA ўртасида ҳамкорлик

Электрон компьютер спорти федерацияси 2016 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Шу вақт мобайнида ўзбекистонлик киберспортчилар қисқа давр ичида МДҲ давлатлари, Франция, Индонезия, Гонконг ва Хитойда ўтказилган халқаро турнирларда муваффақиятли иштирок этиб, профессионал даражага чиқишга эришдилар.

АКТ Вазирлиги ва Электрон компьютер спорти федерациясининг ҳамкорликдаги режаларида киберспорт ва умуман ИТ-саноатини тараққий эттириш, ўйинлар ишланмалари борасида ҳамкорлик қилиш, маҳаллий ва халқаро миқёсда тадбир ва мусобақалар ўтказиш, юқори технологияларни оммалаштириш, хорижий инвесторларни жалб этиш, ташқи бозорларга чиқиш сингари жиҳатлар назарда тутилган.

ЎҚИНГ: Интернет улатиш учун энди уйдан чиқиш ҳам шарт эмас!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.