АКТ вазирлиги ва «Касперский Лабораторияси» киберхавфсизлик масалаларни муҳокама қилишди

АКТ вазирлиги ва «Касперский Лабораторияси» киберхавфсизлик масалаларни муҳокама қилишди

Жорий йилнинг 30 июнь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва «Касперский Лабораторияси» компанияси билан ҳамкорликда «Ўзбекистон Республикасида киберхавфсизлик масалалари: Стратегик сессия» мавзусида онлайн-конференция ўтказилди. Бу хусусда вазирлик расмий сайти хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Speedtest: Пандемия пайтида Ўзбекистонда интернет тезлиги дунёдагига кўра кўпроқ ошди

Конференцияда вазирлик ва идораларнинг ахборот хавфсизлиги билан ишлайдиган масъул ходимлари, институтлар, илмий муассасалар, оператор ва провайдерларнинг техник директорлари, ҳамда бошқа хўжалик субъектлари масъуллари иштирок этишди.

Тадбир доирасида давлат сектори, саноат объект ва корхоналарида ахборот хавфсизлиги долзарб масалалари кўриб чиқилиб муҳокама қилинди. Иштирокчиларга кибертаҳдидларнинг олдини олишга, давлат объектлари ва тизимларида мониторинг ўтказишга ва тўлиқ хавфсизликни таъминлашга йўналтирилган ишланма ва технологиялар тақдим этилди.

– Бугунги кунда Ўзбекистон Марказий Осиёда муваффақиятли ривожланаётган давлатларидан бири. Ўзбекистон Республикасида барча иқтисодий тармоқларида олиб борилаётган рақамли ислоҳотлар ҳозирда барча давлат ва ижтимой соҳаларни ривожлантиришда ўз ижобий самарасини кўрсатмоқда, – деб таъкидлади «Касперский Лабораторияси» компаниясининг Марказий Осиё, МДҲ ва Балтиқ давлатлари бўйича бошқарувчи директори Евгений Питолин.

ЎҚИНГ: Хакерлар коронавирусдан фойдаланиб компьютерларга ҳужум қила бошлашди!

– Рақамли технологияларнинг кириб келиши, кенг жорий этилиши ва кибертаҳдидларнинг кўпайиши туфайли ҳозирда давлат томонидан ахборот хавфсизлиги масаласига катта эътибор қаратилмоқда. Айни вақтда миллий Ахборот хавфсизлиги мониторинги марказнинг (SOC) яратилиши кучли трендга айланиб қолмоқда. Мазкур марказлар бир қатор вазифаларни амалга оширишга: кибертаҳдидларни аниқлашга, киберҳужумларни бартараф этишга ва барча давлат тизимларнинг тўлиқ хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган. Бу борада киберҳужумлардан ҳимоя қилиш тизимларини ишлаб чиқарувчи дунёдаги етакчи компаниялар билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда ва уларнинг тажрибалари мазкур муаммоларни ҳал қилиш фойдаланилади, – деб таъкидлади Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўлими бошлиғи Бохадир Султанов.

Тадбир якунида иштирокчилар киберхавфсизлик соҳасида мавжуд бўлган ишланмаларни ҳамда ахборот хавфсизлик соҳасида ва ягона хавфсизлик экотизимини яратишда кадрлар салоҳиятини ривожлантиришга йўналтирилган турли ўқув дастурларини муҳокама қилишди.

Маълумот учун:

«Касперский Лабораторияси» ахборот хавфсизлиги соҳасида 1997 йилдан буён фаолият кўрсатаётган халқаро компания. «Касперский Лабораторияси» компанияси портфолиосига мосламаларни ҳимоя қилишда илғор маҳсулотлар ҳамда мураккаб ва кундан кунга такомиллаштириб бораётган киберҳужумларга қарши курашиш махсус ишланма ва сервислар киради. «Касперский Лабораторияси» технологиялари дунё бўйича 400 миллиондан ортиқ фойдаланувчи ва 250 мингдан ортиқ корпоратив мижозларга хизмат кўрсатади.

ЎҚИНГ: Касперский бепул антивирус чиқарди ва бошқа антивирусларни «илма-тешик» деб атади!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!