АКТ вазирлигида Россия компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

  •   DiMaX
  •  176
  •  20.11.2020 15:04

АКТ вазирлигида Россия компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йил 19 ноябрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида «OMKONTROL» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда вазир Ш.Содиқов иштирок этди, дея хабар бермоқда Вазирлик ахборот хизмати.

ЎҚИНГ: Юртимизда Wi-Fi технологияларини ривожлантириш учун яна бир қулайлик!

Йиғилиш чоғида ахборот технологиялари, телекоммуникацияларни ривожлантириш ҳамда энг янги технологияларни жорий этиш масалалари ва келгусидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг ҳаракатлар режаси бўйича фикр алмашилди.

Учрашув давомида икки томонлама манфаатли истиқболли йўналишлар, ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Маълумот учун: «OMKONTROL» — Россия бозоридаги йирик инфратузилма ва ижтимоий обектларни бошқариш бўйича етакчи компаниялардан бири. Компания томонидан қатор хизматлар кўрсатилади, жумладан махсус дастурий маҳсулотларни жорий этиш ва техник ёрдам тақдим этишдан бошлаб объектларга муҳандислик хизмат кўрсатиш.

ЎҚИНГ: Мобил алоқа хизматлари: қулайликлар яратишнинг янги босқичи

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!