АКТ вазирлигига саволларингизни тармоқлардаги расмий саҳифа ва каналлари орқали беринг!

  •   DiMaX
  •  330
  •  26.02.2020 17:59

АКТ вазирлигига саволларингизни тармоқлардаги расмий саҳифа ва каналлари орқали беринг!

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бир қатор ижтимоий тармоқларда ўз саҳифа ва каналларини ишга туширди. Бу хусусда вазирликнинг Ахборот хизмати хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Speedtest интернет тезлиги рейтингида Ўзбекистон 4 поғонага юқорилади!

Бугунги кунда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан кўплаб ишлар амалга оширилмоқда, дейилади хабарда. Жамоатчиликни, мазкур жараёнлардан, ўзгаришлар ҳақида доимий равишда хабардор қилиш, ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятлилигини тушунтириб бориш давр талабидир. Бу борада ижтимоий медиа жамиятни кенг хабардор қилишда энг фойдали қуроллардан бири ҳисобланади.

Ижтимоий медиа афзалликлари ўз хусусиятлари – оммавийлиги, оммабоплиги шу билан бирга, ҳар бир шахсга мослаштирилганлиги туфайли жамият билан самарали мулоқот ўрнатишга, улар учун қулай бўлган шаклда долзарб янги ахборот беришга замин яратади.

Ҳозирги кунда ижтимоий медиа замонавий медиамуҳитни бутунлай ўзгартириб, аудитория билан мулоқотнинг янги шаклларини кундалик ҳаётимизга олиб кирди.

Шунинг оқибатида ижтимоий медиа ҳар бир ахборот истеъмолчиси билан алоқа ўрнатишга ва ундан фидбек (қайта реакция) олишга имкон беради. Шундан келиб чиқиб, ижтимоий тармоқларда Вазирликнинг расмий саҳифалари ва Ютуб-канали ишга туширилди.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком» хизматларига уланиш учун энди уйдан чиқишингиз ҳам шарт эмас!

Агар Сиз ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантиришга қизиқсангиз, мазкур соҳадаги охирги янгиликларга эга бўлишга хоҳласангиз – унда АКТ Вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий каналларга уланинг:

Марҳамат – ушбу рўйхатдаги ҳаволалар орқали Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги янгиликларини кузатиб боришингиз, унинг чиқишларига муносабат билдиришингиз, саволлар беришингиз мумкин. Масалан...

ЎҚИНГ: Смартфонлар IMEI-кодларини рўйхaтгa олишни бепул қилиш мумкин!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.