АКТ йўналишидаги Амити университети кириш имтиҳонлари саналарини эълон қилди

  •   DiMaX
  •  666
  •  10.04.2020 12:01

АКТ йўналишидаги Амити университети кириш имтиҳонлари саналарини эълон қилди

Тошкентдаги Амити университети кириш имтиҳонлари саналарини эълон қилди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Инҳа университети биринчи имтиҳонга кириш ҳужжатларини қабул қилиш жараёнини узайтирди

Тасдиқланган жадвалга асосан, кириш имтиҳонлари май, июль ва август ойларида ўтказилади:

Тайёрлов умумий курсига (International Foundation Studies):

  1. Санаси 2020 йил 30 май. Ёзма тест10:00-12.00. Интервью (суҳбат) – 13.00.
  2. Санаси 2020 йил 18 июль. Ёзма тест10:00-12.00. Интервью (суҳбат) – 13.00.
  3. Санаси 2020 йил 15 август. Ёзма тест10:00-12.00. Интервью (суҳбат) – 13.00.

Бакалавр ва магистратура йўналишларига:

  1. Санаси 2020 йил 31 май. Ёзма тест10:00-12.00. Интервью (суҳбат)– 13.00.
  2. Санаси 2020 йил 19 июль. Ёзма тест10:00-12.00. Интервью (суҳбат) – 13.00.
  3. Санаси 2020 йил 16 август. Ёзма тест10:00-12.00. Интервью (суҳбат) – 13.00.

ЎҚИНГ: Ўқитувчилар учун махсус тариф режаси тақдим этилди!

Абитуриентлар бакалавр йўналишинг (Undergraduate) қуйидаги мутахассисликлари бўйича имтиҳонларни топширади:

  • Ахборот технологиялари (Bachelor of Science in Information Technology);
  • Компьютер технологиялари ва инжиниринг (Bachelor of Technology (Computer Science & Engineering));
  • Иқтисодиёт (Bachelor of Arts (Honours) Economics);
  • Туризмни бошқариш (Bachelor of Arts (Tourism Administration);
  • Бизнесни бошқариш (Bachelor of Business Administration).

Абитуриентлар магистратура (Postgraduate) йўналишининг қуйидаги мутахассисликлари бўйича имтиҳонларни топширади:

  • Ахборот технологиялари (Master of Science in Information Technology);
  • Бизнесни бошқариш (Master of Business Administration).

ЭСЛАТМА: Рўйхатга олиш имтиҳон ўтказиш санасидан ўн кун аввал ёпилади!

Қабул бўйича батафсил маълумотлар билан танишиш учун Амити университети сайтининг тегишли бўлимига ушбу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Тошкентдаги мактаб ўқувчилари ўзлари ясаган роботларни Амити университетида намойиш этишди