АКТ йўналишидаги янги университетга қабул ўн кундан кейин бошланади

  •   DiMaX
  •  1123
  •  14.05.2019 15:01

АКТ йўналишидаги янги университетга қабул ўн кундан кейин бошланади

Президент қарори билан Тошкент шаҳридаги Амити Университети ташкил этилаётгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Шайхонтоҳур туманида очилаётган ушбу даргоҳ ўн кундан кейин талабаларни қабул қила бошлайди, деб ёзади ЎзА.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда "ақлли университет" пайдо бўлади!

«Биринчи йили 200-250 нафар талабни қабул қилишни мўлжаллаб турибмиз. Имтиҳонлар инглиз тили ва математика фанидан бўлади. Биз уч босқичда – бакалавр, магистратура ва таянч докторантура йўналишларида таълим берамиз.

Ҳозирда ўқиш учун тўланадиган пул миқдори ҳам аниқланди. Бакалавр учун 3 минг, магистратура босқичи учун 5 минг доллар миқдорида пул тўланади», – дейди Ҳиндистоннинг Амити университети президенти Атул Чаухананинг пойтахтимизда ўтказилган матбуот анжуманида.

Қайд этиш жоизки, Ҳиндистондаги етакчи хусусий олий таълим муассасаси Амити университетида 150 мингдан зиёд талабалар таҳсил олади. Таълим муассасасининг бош корпуси Ноида шаҳрида жойлашган бўлиб, унинг 11 та шаҳарда кампуслари мавжуд. Шунингдек, Нью-Йорк, Лондон, Дубай, Сингапур, Хитой, ЖАР ва жаҳоннинг бошқа шаҳарларида филиаллари фаолият юритади.

ЎҚИНГ: Олий ўқувга ҳужжатларни онлайн топширамиз!

Ўзбекистонда ҳам жорий йилнинг сентябрь ойидан фаолият бошлайдиган олий таълим муассасаси ахборот-коммуникация технологиялари, жумладан, компьютер ва дастурий инжиниринг, сунъий интеллект ва менежмент соҳаларида мутахассислар тайёрлайди.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ҳиндистоннинг Амити университети билан ҳамкорликда ўтказган матбуот анжуманида Тошкент шаҳридаги Амити университети қабул комиссияси фаолияти, ўқув жараёнларини ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистонда мазкур олий таълим муассасасини ташкил этиш фаолияти билан боғлиқ бошқа масалалар муҳокама қилинди.

ЎҚИНГ: Энг яхши битирувчилар ТАТУга имтиҳонсиз қабул қилинади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!