«Акулалар яқинлашмоқда»: Xiaomi жаҳоннинг энг кучли Android-смартфонини дунё бозорига чиқаряпти!

  •   DiMaX
  •  1801
  •  12.10.2018 09:31

«Акулалар яқинлашмоқда»: Xiaomi жаҳоннинг энг кучли Android-смартфонини дунё бозорига чиқаряпти!

Гарчи дунёнинг биринчи рақамли смартфонсози сифатида Samsung ном қозонган бўла-да, ишлаш тезкорлиги бўйича унинг флагманларидан ҳам кучли смартфонлар кўп. Android-смартфонлар орасида энг зўри эса бир неча ойдан бери ўзгармай келаётир ва буни бир қатор бенчмарклардаги синовлар натижалари кўрсатиб турибди.

ЎҚИНГ: Энг зўр Android-смартфонлар ТОП-ўнталиги (AnTuTu талқини, 2018 йил, октябрь): хитойликлар Samsung’ни сиқиб чиқаришди!

Етакчиликни қўлдан бермай келаётган мана шу геймерлар смартфони – Black Shark модели шу пайтгача фақат Хитойнинг ўзидагина расмий савдога қўйилган эди. Ниҳоят, Xiaomi уни энди жаҳон бозорига ҳам чиқаришга қарор қилди.

«Хитойча Apple»нинг суббренди – Black Shark бунга бағишлаб махсус расмий сайт ҳамда Facebook ижтимоий тармоғида саҳифа ташкил этди. Уларда мазкур геймерофоннинг глобал анонсига бағишланган илк тизер эълон қилинган. Уларда смартфоннинг номидан келиб чиқиб, «Акулалар яқинлашмоқда» слогани қўлланган. Аммо унинг расмий тақдимот санаси аниқ кўрсатилмаган, шунингдек, нархи борасида ҳам маълумот йўқ.

ЎҚИНГ: Геймерлар яхши кўрадиган Black Shark смартфони жуда аломат чиқиб қолди

Европа бозорига мўлжалланган Xiaomi Black Shark геймерофони глобал MIUI 10 прошивкали, унинг интерфейси ҳам тўлақонли локализация қилинган бўлади. Бу прошивкага Google сервислари ўрнатилади ва хитойча иловалар олиб ташланади.

Ушбу бақувват смартфоннинг тўлиқ тавсифи билан қуйидаги мақоламизда батафсил танишишингиз мумкин:

ЎҚИНГ: Xiaomi Black Shark – суюқликли совитиш тизими, махсус геймпад ва ўйин режимига эга ҳақиқий геймерофон!

Бундан ташқари, Xiaomi компанияси «Қора акула»нинг иккинчи авлоди – Black Shark 2 смартфонини ҳам тайёрламоқда. Яқинда у TENAA’да сертификациядан ўтганида асосий техник хусусиятлари фош бўлган, демак, унинг тақдимоти ҳам яқин.

Айтиш керакки, айнан ўйинбоп смартфон сифатида илк бор Razer Phone қурилмаси тақдим этилган. Ушбу ишлаб чиқарувчи мазкур смартфоннинг иккинчи авлоди – Razer Phone 2 моделини ҳам куни кеча намойиш қилган. Булардан ташқари Xiaomi Black Shark, Nubia Red Magic ва ASUS ROG Phone каби геймерофонлар чиққан. Шунингдек, Samsung ҳам геймерлар учун смартфон чиқармоқчи ва бу Galaxy X модели бўлиши ҳам мумкин.

Xiaomi’нинг бир қатор русумлардаги смартфонлари, шу шумладан «Тезкорлик устаси» дея тавсифланувчи арзон флагмани – Pocophone F1 ҳам Terashop.uz интернет-дўконимизда расмий кафолат билан сотилмоқда. Уларга онлайн тарзда буюртма бериш, ўзингизга қулай усулда тўлов қилиш имкониятлари ҳамда Ўзбекистон бўйича бепул элтиб берилиши сизга маъқул келади.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да арзонлаштирилган Xiaomi Redmi смартфонларининг нархлари (2018 йил 3 октябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!