Alcatel 27 февралда модулли смартфонни тақдим этади

Alcatel 27 февралда модулли смартфонни тақдим этади

Ҳозирда Alcatel брендига эгалик қилувчи Хитойнинг TCL компанияси “Light Up” номли тақдимотга таклифномаларни юборишни бошлади, деб хабар бермоқда Ferra нашри.

Тақдимот Барселонада ўтказиладиган  MWC 2017 кўргазмасининг биринчи кунида бўлиб ўтади.  Alcatel мазкур кўргазма доирасида бир йўла 5 та смартфонни намойиш қилиши кутилмоқда. Улар орасида биттаси модулли форм-факторда бўлиши айтилмоқда. Модулли смартфон мусиқага мос равишда ёруғлик диодларини милтиллата олади, таклифномадаги тасвир ҳам ушбу миш-мишни тасдиқлайди.

Смартфон саккиз ядроли MediaTek процессори ва 13 Мпли асосий камера билан жиҳозланади. У тахминан 320 евро нархида сотувга чиқарилади. Қурилма ҳақидаги бошқа тафсилотлар ошкор этилмаган.