Alcatel Pixi 4 Plus Power – заряди 3 кунга етадиган смартфон

Alcatel Pixi 4 Plus Power – заряди 3 кунга етадиган смартфон

Alcatel Pixi сериясидаги смартфонлар қаторига яна бир кучли батареяга эга бўлган қурилма қўшилди. Гап 5000 мА/ст сиғимли аккумулятор билан қувватланган Pixi 4 Plus Power ҳақида кетмоқда.

Телефон Android 6.0 Marshmallow дастурида ишлайди. Қурилмага 4 ядроли процессор ўрнатилган. Тезкор хотирасининг ҳажми – 1 ГБ.

Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, смартфон бир марта тўлиқ зарядланиб, уч кунгача ишлаши мумкин экан. Аккумулятор тезкор зарядланиш технологиясини қўллаб-қувватлайди ҳамда бошқа қурилмаларни қувватлаш функциясига эга.

Pixi 4 Plus Power 5,5 дюймли HD аниқлигидаги IPS экран, 8 ГБ доимий хотира, 13 МПли асосий ва 5 МПли олд камера билан таъминланган.

Ҳозирча гаджетнинг сотувга чиқиш санаси ва нархи борасида маълумот берилмаган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.