Алданганлар анчагина: фирибгарлар Google Play’да Ethereum токенини 388 доллардан таклиф этмоқда

  •   Saroy
  •  1805
  •  23.08.2018 12:38

Алданганлар анчагина: фирибгарлар Google Play’да  Ethereum токенини 388 доллардан таклиф этмоқда

Google Play’нинг Android-дўконида гўё  Ethereum (ETH) криптовалютасини 335 евродан ёки 388 доллардан сотиб олиш имконини берадиган зарарли илова борлиги маълум бўлди. Аслида, ушбу токенлар криптобиржаларда ҳозир 280 доллардан салгина қиммат туради.

Нима бўлганда ҳам, ушбу илованинг криптовалюта сотиб олишга умуман даҳли йўқ, шунчаки фирибгарларнинг навбатдаги “совғаси”, халос. Илованинг номи хитой тилида ёзилган бўлиб  Google Translate орқали «оддий Ethereum», деб ўқилади. Ушбу илова «Google Commerce Ltd» деб номланувчи компания томонидан яратилган бўлиб, 2017 йил августда амалга оширилган сўнгги янгиланишдан кейин ўтган даврда юздан зиёд маротаба юклаб олинган.

ЎҚИНГ:Шарпа трейдерлар: фирибгарлар пулингизни умаришнинг янги усулини қўлламоқда

Эслатиб ўтамиз, 27 июлда  Google компанияси  Play Market’да криптовалюта сотиб олиш иловасини таъқиқлаган эди. Аммо, ушбу таъқиққа қарамай, дўконда кўплаб ҳозирда “ноқонуний” ҳисобланган иловалар қолмоқда, масалан JSEcoin каби. Бу ёғини сўрасангиз, Google’да криптовалюта рекламаси ҳам  таъқиқланган.

ЎҚИНГ:Стив Вознякнинг криптовалюта лойиҳаси барбод бўлди

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!