АЛДАНИБ ҚОЛМАНГ: Кибер-фирибгарлар сохта Uzcard сайтини тайёрлашибди!

  •   DiMaX
  •  1101
  •  23.01.2019 10:11

АЛДАНИБ ҚОЛМАНГ: Кибер-фирибгарлар сохта Uzcard сайтини тайёрлашибди!

Кибер-фирибгарлар ҳақиқий Uzcard’нинг сайтини тўлиқ кўчириб, сохта Uzcard сайтини тайёрлашибди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабарига асосланиб «Дарё» нашри ёзган.

ЎҚИНГ: «Uzcard» ишламай қолса, энди камида 1 млрд. жарима тўлайди

Ягона умумреспублика процессинг маркази (ЯУПМ) мижозларни Uzcard’нинг брендидан фойдаланган ҳолда киберфирибгарлик қилинаётганидан огоҳлантирди. «Номаълум шахслар томонидан uzcard.uz расмий сайтимизнинг интерфейси кўчирилиб, Uzcard тўлов тизими номидан WEBSUM билан ҳамкорликда акция ташкил этилган», – дейилади компания баёнотида.

Рекламада тақдим этилган маълумотга кўра, ушбу тадбирда қатнашган иштирокчилар ўз карта рақамларини киритиб, пул миқдори ўтказиш эвазига ушбу юборилган маблағдан маълум миқдорда фоизларга эга бўлиши назарда тутилган.

ЎҚИНГ: UzCard барча пластик карта эгаларини Telegram’даги фирибгарликдан огоҳлантирмоқда

«Ушбу акциянинг Uzcard банклараро тўлов тизими фаолиятига ҳеч қандай алоқаси йўқ», – дея маълум қилди ЯУПМ. Ушбу ҳолат юзасидан суриштирув бошланган, компания суриштирув натижалари ҳақида яқин вақт ичида ахборот беришини билдирган.

ЯУПМ ахборотида қўшимча қилинишича, uzcard.org, uzcard.com, uzcard.info ва бошқа шу каби доменларнинг Uzcard брендига алоқаси йўқ ва улар норасмийдир.

Компания мижозларни ҳушёр бўлишга ва текширилмаган манбаларга ишонмасликка чақирган. ЯУПМнинг расмий домени uzcard.uz бўлиб, бу ерда компания фаолиятига дахлдор янгиликлар ва акциялар ҳақида эълонлар бериб борилади.

ЎҚИНГ: Президент қарорига кўра UzCard монополиясига барҳам берилади

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!