«Алдоқчи» Lenovo Z5 барибир рекорд ўрнатди! Энди Mi 8 ва Honor Play’нинг аҳволини кўринг...

  •   DiMaX
  •  5980
  •  12.06.2018 18:51

«Алдоқчи» Lenovo Z5 барибир рекорд ўрнатди! Энди Mi 8 ва Honor Play’нинг аҳволини кўринг...

Расмий тақдимотидан олдин роса мақталиб шов-шув кўтарилган Lenovo Z5 смартфони эсингиздадир? Уни камида тўртта технология бўйича рекорд ўрнатади, дейишганди, аммо аслида эса...

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Lenovo Z5 тақдим этилди: компания барчани лақиллатган экан!

Лекин нима бўлган тақдирда ҳам, ушбу «алдоқчи» смартфон бугун – 2018 йилнинг 12 июнида рекорд ўрнатишга эришди. Гап шундаки, мазкур қурилманинг JD.com онлайн дўконида бугун савдога чиқарилган илк партияси икки дақиқадаёқ сотиб тугатилди! Lenovo Z5 смартфони жуда тез сотилган – бир дақиқадаёқ унга 340 мингта буюртма тушган.

Бундан ташқари, у JD.com интернет-дўконида бугунги якка товарлар орасида рекорд ҳам ўрнатган. Бунда у ўта кучли рақиблар – Huawei Honor Play ҳамда Xiaomi Mi 8 смартфонларини ҳам ортда қолдирган!

Айтиш керакки, Lenovo Z5 бундай натижага ўзининг ҳамёнбоп нархи туфайли эришган. Ахир, ҳатто Хитойда ҳам 200 АҚШ доллари атрофидаги нархга бошқа бунақа смартфон топиш қийин-да!

ЎҚИНГ: Тадқиқот: Хитойда талаб энг юқори смартфонларнинг юртимиздаги нархлари

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!