Alibaba раҳбари энди Хитойнинг энг бой одами эмас

  •   DiMaX
  •  1459
  •  26.09.2020 11:56

Alibaba раҳбари энди Хитойнинг энг бой одами эмас

Хитойнинг техногигантларидан бири – Alibaba асосчиси бўлмиш миллиардер Жек Ма пайшанба куни ХХРнинг энг бой одами мақомидан маҳрум бўлди. Бу хусусда РБК агентлиги хабарига таяниб Sof.uz ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Хитойнинг энг зўр брендлари рейтинги билан танишинг

Bloomberg Billionaire Index маълумотларига кўра, шиша сувлар ва вакциналар эгаси Чжун Шаншан шу ҳафтада Жек Мадан ўзиб кетди. 24 сентябрь куни унинг бойлиги $58,7 миллиардга етди, бу эса Alibaba (Aliexpress ҳам шу гуруҳга қарашли) асосчисиникидан $2 млрд.га кўпдир.

Чжун ҳозир Осиёдаги энг бадавлат кишилари рейтингида иккинчи поғонасини эгаллаб турибди, у фақат ҳиндистонлик магнат Мукеш Амбани (85,2 миллиард доллар)дан кейин ва дунёда 17-ўринда туради.

Чжуннинг бойлиги унинг иккита компанияси – фармацевтика гиганти Beijing Wantai Biological Pharmacy Enterprise ва шиша сув ва ичимликлар ишлаб чиқарадиган Nongfu Spring компанияси акциялари биржага қўйилгандан кейин кескин ошди.

Апрель ойида коронавирус тест тўпламлари ва турли хил касалликларга қарши вакциналарни ишлаб чиқарадиган Beijing Wantai Biological Pharmacy Enterprise ширкати акциялари Шанхай биржасига қўйилди. Шу туфайли хитойлик тадбиркорнинг бойлиги августга қадар 20 миллиард долларга етди.

Сентябрь ойида эса Nongfu Spring акциялари Гонконг фонд биржасида рўйхатга олинди. Савдоларнинг биринчи кунида улар 85% гача ўсишни кўрсатди ва чакана инвесторлар орасида энг машҳур бўлиб қолди.

Bloomberg'нинг ёзишича, Жек Ма тез орада сўнгги олти йил давомида Хитойда энг бой одам мақомини қайтариб олади. Бу унинг «Ant Group» компаниясининг акцияларини оммавий равишда сотгандан сўнг содир бўлади, бу эса, экспертларнинг фикрига кўра, унга 28 миллиард доллар олиб келади.

Август ойида Alipay тўлов тизимини бошқарадиган Ant Group 2019 йилнинг биринчи ярмига нисбатан IPO олдидан фойданинг ўн баробар кўпайганлиги ҳақида хабар берди. 2020 йил январидан июнгача бўлган фойда $3,2 млрд.ни ташкил этди.

ЎҚИНГ: Коронавирус ваҳимаси: AliExpress’дан келадиган товарлар қанчалик хавфли?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.