Alibaba ва WeChat’ни деб Хитойда кўп одамлар нақд пулдан фойдаланишмаяпди. Ҳукумат эса бундан норози!

Alibaba ва WeChat’ни деб Хитойда кўп одамлар нақд пулдан фойдаланишмаяпди. Ҳукумат эса бундан норози!

Хитойда электрон тўловлар шу даражада оммавийлашдики, Хитой дўконлари энди нақд пул олишни хоҳлашмаяпти. Хитой Марказий банки эса нақд пулни қабул қилишни рад этиш ноқонуний деб огоҳлантирган. Бу ҳақда “reuters.com” нашри ёзмоқда.

Табиийки, ушбу амалиёт электрон тўловлардан фойдаланмайдиганлар учун адолатсизликдир. Сабаби, электрон тўловлар ривожланиши кунлик фойдаланиладиган қоғоз пулга бўлган ишончни йўқотилишига олиб келиши мумкин.

Хитой Марказий банкининг эътирози, биринчи навбатда, Alibaba Group’нинг Alipay электрон тўлов тизимлари ва Хитойда тобора оммалашиб бораётган Tencent Holdings’нинг WeChat’ига тегишлидир.

Хитойда электрон тўловлар нафақат интернетда, балки жамоат транспортида, чакана савдо дўконларида, кафеларда ҳам қабул қилинмоқда. Электрон пул айланишининг соддалашуви баъзи бир ҳудудларда, айниқса, Пекин ва Шанхай каби катта шаҳарларда нақд пул айланишининг сустлашишига сабаб бўлмоқда.

ЎҚИНГ: Хитой бутун Ер юзини бепул интернет билан таъминлаш учун илк сунъий йўлдошни учирди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!