Alibaba’да ҳатто флагман смартфонлардан ҳам арзон электромобил сотиляпти! (+«жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  1759
  •  08.06.2020 17:22

Alibaba’да ҳатто флагман смартфонлардан ҳам арзон электромобил сотиляпти! (+«жонли» видео)

Эсингизда бўлса, биз иккита Huawei Mate Xs нархида сотилаётган Citroën Ami электрокари ҳақида ёзгандик. Ўшанда у энг арзон электромобил эди, энди эса бозорда вазият ўзгарди...

ЎҚИНГ: Электромобиллар энди атиги 5 дақиқада олган қуввати билан 200 километр юради!

Айни дамда дунёдаги энг арзон электрокар Changli Nemeca бўлиб, Jalopnik сайти муҳаррирлари уни Alibaba орқали харид қилишган ва синаб кўриб, таассуротларини эълон қилишган.

Умуман олганда, мазкур элетромобил кутилганидан яхшироқ чиққан. Унинг юриш тезлиги пастроқ, лекин ичидаги одам ўзини тўлақонли машина салонида ўтиргандек ҳис қилади.

Changli Nemeca двигатели 1,1 от кучига эга, электрокарнинг вазни 360 килограммга тенг. Максимал тезлиги 32 километр/соатни ташкил этади.

Alibaba онлайн бозорида бу электромобилни атиги 930 доллардан сотишяпти, яъни у ҳатто аксарият замонавий флагман смартфонлардан ҳам арзон!

Дарвоқе, Microsoft асосчиси Билл Гейтс аввалроқ харид қилган илк электрокар – Porsche Taycan Turbo нархи 150 000 доллардан ошади. Tesla электромобиллари эса бундан анча арзон: масалан, Model 3 бошланғич комплектацияда 35 000 доллар туради.

ЎҚИНГ: «Ўқ ўтмас» Cybertruck’нинг тақдимотида Tesla айтмаган жиҳати фош бўлди!