Alienware’нинг янги ноутбукларини нигоҳ билан бошқарасиз!

  •   DiMaX
  •  424
  •  06.04.2018 19:12

Alienware’нинг янги ноутбукларини нигоҳ билан бошқарасиз!

Intel компаниясининг саккизинчи авлод – Coffee Lake процессорлари расман тақдим этилиши биланоқ, мазкур чипсет базасида ишловчи ноутбуклар ҳам намойиш этилди. Энди улар сафига Alienware брендининг иккита лаптопи ҳам қўшилди.

ЎҚИНГ: Intel'нинг қудратли янги олти ядроли процессорлари қайси ноутбукларга ўрнатила бошланди?

Alienware компаниясининг янги тақдим этилган 15R4 ҳамда 17R5 моделлари мазкур бақувват процессорга таянишдан ташқари, бошқа жиҳатлари ҳам эътиборга лойиқ. Масалан, улар дисплейининг янгиланиш частотаси 120 герцгача, видеокартаси эса NVIDIA GeForce GTX 1080’гача бўлган версияларда тақдим этилган.

Лекин бу ҳам ҳали ҳаммаси эмас. Alienware 17R5 ноутбуки нигоҳ билан бошқариш функциясини ҳам қўллаб-қувватлайди.


Alienware 15R4 моделининг экрани диагоналига 15,6 дюймлик бўлиб, икки хил талқинда ишлаб чиқарилади: бири янгиланиш частотаси 120 Гц.гача бўлган Full HD форматидаги, иккинчиси эса NVIDIA G-Sync технологиясини қўллаб-қувватловчи, 60 Гц частотали Ultra HD форматли дисплейга эга.

Иккинчи ноутбук – Alienware 17R5 эса 17,3 дюймли экранга эга ва у ҳам дисплей турига кўра бир неча талқинларда чиқарилган. Булар – Full HD (60 Гц), Quad HD (120 Гц) ҳамда NVIDIA G-Sync технологиясини қўллаб-қувватловчи Ultra HD (60 Гц) форматидаги дисплейга эга талқинлардир. Шунингдек, 17R5 моделли лаптопнинг айрим моделларида Tobii тизими ёрдамида нигоҳ билан бошқариш имкони тақдим этилган.

ЎҚИНГ: Acer Nitro 5 – олти ядроли Coffee Lake-H процессорига эга илк ўйинбоп ноутбук такдим этилди

Ҳар иккала русумдаги ноутбук ҳам 32 гигабайтгача ҳажмли, DDR4-2666 турига мансуб тезкор хотира билан таъминларган. Доимий хотира сифатида уларга 1 терабайтгача ҳажмли иккита M.2 турли сақлагич ўрнатилган. Уларда график имкониятлар учун AMD Radeon RX 570, NVIDIA GeForce GTX 1060 OC, GeForce GTX 1070 OC ёки GeForce GTX 1080 видеокарталари масъул.

Шунингдек, янги ноутбуклардаги Killer Networks e2500 GbE ҳамда Killer 1550 802.11ac Dual Band / Bluetooth 5.0 контроллерлари, Thunderbolt 3 интерфейси, USB 3.0, HDMI 2.0, Mini-DisplayPort 1.2 портлари ҳамда ичидан ёритилувчи клавиатуралар ҳам эътиборга лойиқ.

Alienware 15R4 нархи 1400, Alienware 17R5 баҳоси эса 1550 АҚШ долларидан бошланади.

ЎҚИНГ: Acer, Lenovo, HP, Dell ва бошқа ноутбукларнинг сўмдаги нархлари (2018 йил 28 март)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!