AliExpress асосчиси коронавирусга қарши курашда Ўзбекистонга ёрдам беради

  •   DiMaX
  •  512
  •  30.03.2020 11:56

AliExpress асосчиси коронавирусга қарши курашда Ўзбекистонга ёрдам беради

Хитойлик миллиардер, Alibaba Group (AliExpress ҳам шунга қарашли) асосчиси Жек Ма ва унинг хайрия фонди 7 та мамлакатга коронавирус пандемиясига қарши курашишда ёрдам беради. Бу ҳақда Reuter агентлиги хабарига таяниб Sof.uz нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Коронавирус туфайли AliExpress харидорларни огоҳлантирмоқда

Рўйхатга қуйидаги мамлакатлар киритилган: Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Ҳиндистон, Вьетнам ва Бутан.

Ушбу мамлакатларга жами 1,7 миллион дона ниқоб, 165 минг дона COVID-19’ни аниқловчи тест, ҳимоя кийимлари ва зарурий тиббий асбоб-ускуналар юборилади.

Мазкур фонд бунга қадар Хитой, Россия, Жанубий-Шарқий Осиё, Европа Иттифоқи ва Африка мамлакатларига коронавирусга қарши курашишда ёрдам қўлини чўзган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бирлашган Aраб Aмирликлари ҳукумати Ўзбекистонга 8 тонналик инсонпарварлик ёрдамини жўнатгани  эди.

ЎҚИНГ: Коронавирус ҳақида тармоқларда сохта ахборот тарқатган қашқадарёликка маъмурий қамоқ жазоси қўлланди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!