AliExpress’даги антиқа топилмалар

  •   DiMaX
  •  2117
  •  16.02.2017 16:49

AliExpress’даги антиқа топилмалар

Бутунжаҳон ахборот тармоғи фойдаланувчилари орасида AliExpress интернет-бозорини билмайдиган одам кам учраса керак. Унда турли-туман нарсалар сотилади, Лайфхакер сайти эса сайтда учраб қолган қизиқарли ва арзон моллар рўйхатини эълон қилган.

Стол гиламчаси

Компьютер ёки ноутбук олдига ҳам қўйса бўладиган, юмшоқ ва қўлга ёқимли тегувчи материалдан қилинган катта гиламча. Унинг ичига қоғозлар солиб қўйиш мумкин, бирйўла сичқонча учун гиламча вазифасини ҳам ўтайди.

Колонка

Намликдан ҳимояланган симсиз колонка. Смартфон, планшет ёки ноутбук учун ҳам яхшигина ҳамроҳ.

Радиобошқарувли машинача

Кўринишидан оддийгина туюлса-да, у деворда, ҳатто шифтда юра олади!

ТВ-тюнер

Android тизимида ишловчи смартфонлар учун DVB-T2-тюнер

Қайдлар учун тасма

Ҳа, турли – ҳатто қайдларни ҳам ёзишга қулай, ўрам шаклидаги қайдтасма.

Ичимликлар учун тошчалар

Ичимликларни совитиш учун улар ичига солиш мумкин бўлган кубик шаклидаги тошчалар. Шу вазифадаги музлардан фарқли равишда, бу тошчалар ичимлик таъмини ўзгартирмайди.

Овоз картаси

Компьютерлар учун ташқи овоз картаси. Ички овоз картаси бузилиб қолганда роса иш беради-да!

Аккумуляторлар

АА стандартидаги бу аккумуляторлар ташқи кўринишидан оддийгина туюлса-да, USB орқали қувватлантирилиши билан ажралиб туради.

Силикон тирқишли қопқоқ

Ошхона ишларида жуда керак бўладиган матоҳ – миксер ёки қўлда ушлайдиган блендер ишлатганингизда, атрофга ҳеч нима сачраб кетмайди.

Геймпад

Смартфон ёки планшетда ўйин ўйнашни қулайлаштирувчи мобил геймпад – роса ёшларбоп нарса.

Колонка

Турли рангларда ёниб-ўчадиган ихчам Greentooth-колонка.

Белбоғ сумкачаси

Турли майда-чуйдаларни, шумладан смартфонларни ҳам солиб юришга мослашган сумкача. У неопрен материалидан ишланган бўлиб, тер ёки ёмғирдан намланиб қолмайди.

Ёруғлик-диодли чироқ

Ёрқинлиги кучли фонарь. Уни столга қўйиш, илмоқча ёки магнит ёрдамида бирор жойга илиш мумкин.

Банкалар учун наклейкалар

Шаффоф идишларга ёпиштиришга жудаям қўл келади.

Смартфон учун ушлагич

Автомобиль ичига ўрнатишга қулай, универсал айланувчи ушлагич.

Ланчбокс

Жамланма ичида вилкасиям бор бўлган ихчам ланчбокс – овқат учун идиш. Бўшатгач, контейнерни сиқиб япалоқ шаклга келтириб қўйишингиз мумкин. Бу ҳолида у сумкангизда жуда кам жой олади.

Қўл соати

Эркаклар учун жуда мос – эркакча кўринишга эга қўл соати.

Эслатма: Агарда буларни кўриб, сиз ҳам AliExpress’дан бирор нима харид қилишни хоҳлаб қолсангиз, у ҳолда бизнинг менеджеримиз сизга маслаҳат ёки амалий ёрдам бериши мумкин. Боғланиш учун телефон рақами: +99897-999-62-65.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!