AliExpress ҳам блокланиш хавфи остида!

  •   DiMaX
  •  708
  •  18.08.2020 09:02

AliExpress ҳам блокланиш хавфи остида!

АҚШ президенти Дональд Трамп бир қатор Хитой компанияларини, шу жумладан Alibaba IT-гигантини АҚШдаги фаолиятини тақиқлаш масаласини кўриб чиқаётганини айтди. Бу ҳақда Sof.uz нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Коронавирус ваҳимаси: AliExpress’дан келадиган товарлар қанчалик хавфли?

«Ҳа. Биз бошқа вариантларни кўриб чиқмоқдамиз», – деди жаноб Трамп, Нью-Жерси штатининг Бедминстер шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида, АҚШ ҳукумати Хитойнинг бошқа йирик технологик компанияларини, хусусан Alibaba'ни тақиқлашни режалаштирадими-йўқми деган саволга.

Alibaba - Хитойнинг энг йирик интернет компанияси ва 1999 йилдан бери электрон тижоратда соҳасида фаолият олиб бормоқда. У бир нечта машҳур Интернет сайтларига, хусусан AliExpress.com’га эгалик қилади.

Август ойи бошида АҚШ президенти маъмурияти Хитой технология компанияларига қарши қўлланилиши мумкин бўлган чора-тадбирлар дастурини тақдим этди. Дастур АҚШ илова дўконларидан Хитой дастурларини олиб ташлашни ва АҚШ дастурларини Хитой смартфонларига юклаб олишни тақиқлашни таъминлайди. Дональд Трампнинг таъкидлашича, Хитойнинг TikTok иловаси АҚШда Microsoft ёки бошқа бир компания сотиб олмаса, 12 ноябрдан бошлаб ишламайди. Microsoft TikTok'ни сотиб олиш учун 10 миллиарддан 30 миллиард долларгача тўлаши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: TikTok’нинг керагиям йўқ – ҳиндлар унинг аналогини чиқаришди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!