AliExpress ҳақида қизиқарли 7 факт

AliExpress ҳақида қизиқарли 7 факт

AliExpress бутун дунёдаги энг бой компаниялардан бири эканлигидан хабардорсиз, лекин у ҳақида нималарни биласиз? Қуйида компания ҳақида қизиқарли маълумотларни келтириб ўтамиз.

1. Энг муваффақиятли савдо майдонларидан бири AliExpress'нинг асосчиси Жек Ма оддий инглиз тили ўқитувчисидир.2. Жек бир нечта компания яратган, бу ишда унга 17 дўсти ёрдам берган. 1999 йилда улар Alibaba Group компаниясига асос солдилар ва кичик хитойлик ишбилармонлар учун савдо майдончасини яратдилар. Ушбу лойиҳа устида 4 йил давомида иштиёқ билан ишланди, йигитлар таслим бўлмади ва ривожланишда давом этди. Эндиликда компания дунёдаги энг нуфузли ташкилотлардан биридир. Компания Alibaba.com, Tmail, Taobao, AliExpress ва бошқа лойиҳаларни ўз ичига олади.

3. Ҳозирда Жек Ма Хитойнинг энг бой кишиси ҳисобланади. У Alibaba Group'нинг атиги 7 фоизига эгалик қилади. Шундай бўлса ҳам, Forbes унинг бойлигини 30,9 миллиард долларга баҳоламоқда. 2013 йилда у компания бош директорлигидан истеъфога чиққан, лекин Alibaba Group директорлар кенгаши таркибида қолган.4. Савдо майдончасининг ўзи атиги 9 ёшда. AliExpress алоҳида савдо майдончаси сифатида 2010 йилда ишга туширилган. Майдонни кичик тадбиркорлар учун мослаштириш ишлари амалга оширилди. Хитойлик савдогарлар бу ерда жойлашдилар ва товарларини чакана савдода бошқа мамлакатларга сота бошладилар.

5. Бугунги кунда сайтда 50 миллиондан ортиқ турли хил маҳсулотлар мавжуд.

6. Компания ходимлари учун офислар билан жиҳозланган катта мажмуа яратилган. Комплекс Ханчжоу шаҳрида жойлашган. Ҳудудда замонавий интерерлар билан жиҳозланган бинолар жойлашган. У ерда дўконлар, кафелар, спорт заллари ва майдончаларини топиш мумкин.

7. Харидоларнинг катта қисмини Россия бозори ташкил қилади.

ЎҚИНГ: Microsoft ҳақида қизиқарли 12 факт

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.