AliExpress: Россияликлар энг кўп олаётган ўнта смартфоннинг дастлабки бештаси битта компанияга тегишли

  •   DiMaX
  •  1199
  •  10.06.2021 10:36

AliExpress: Россияликлар энг кўп олаётган ўнта смартфоннинг дастлабки бештаси битта компанияга тегишли

Аввалроқ «Яндекс.Маркет» талқинига кўра Россияда энг оммабоп 10 смартфон ва учта бренд рейтингини чиқарган эдик. Энди эса «AliExpress Россия» вакиллари 2021 йилнинг бошида россияликлар энг кўп харид қилган смартфонлар рўйхатини тақдим этишди.

ЎҚИНГ: Россияда энг оммабоп планшетлар ва ноутбуклар («Яндекс.Маркет» рейтинги, 2021 йил боши)

Россияда энг харидоргир смартфонлар ТОП-ўнталигига жами бешта – Redmi, Poco, Realme, Honor ҳамда Apple брендларининг маҳсулотлари кирган. Қанчалик ғалати туюлмасин, улар орасида дунё бўйича етакчи смартфонсоз – Samsung компаниясининг бирорта ҳам телефони йўқ! Илк бешталикдаги барча моделлар эса битта – Xiaomi компаниясининг турли брендларига тегишли.

Мана, тўлиқ рўйхат қуйидагича:

  1. Redmi 9C
  2. POCO M3
  3. POCO X3
  4. Redmi Note 10
  5. Redmi 9A
  6. Redmi 9
  7. Realme C11
  8. Honor 10 Lite
  9. iPhone 11
  10. Realme 6 Pro

«AliExpress Россия» вакилларининг таъкидлашларича, савдо майдончасида сотувлар миқдорига кўра «смартфонлар» тоифаси етакчилар қаторига киради. Жорий йилнинг май ойида AliExpress орқали ушбу тур маҳсулотларнинг сотилиши бир йил аввалгига қараганда 20 фоизга ошган.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy смартфонлари нархлари билан танишамиз (2021 йил, июнь)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!