Aliexpress'да трендда бўлган супер-арзон телефонлар: ТОП-6

Aliexpress'да трендда бўлган супер-арзон телефонлар: ТОП-6

Тадқиқотларга кўра, бугунги кунда ҳам эски Nokia 3310 Aliexpress савдо платформаси орқали тез-тез буюртма қилинаётган телефонлар сафида етакчи экан. Шунингдек, унинг сафдошлари орасида яхши гаджетлар ҳам бор. Нега Хитой смартфонларини харид қилиш керак деган саволга қуйидагича жавоб берамиз:

1. Улар арзон ва аксарияти жуда пишиқ, сифатли: 80 долларга ҳам IPS-дисплей, яхши процессорга эга смартфон харид қилиш мумкин.  

2. Ҳеч бўлмаганда ёнизда қўшимча телефон бўлиб туради. Уларга 2 та сим-карта қўйиш мумкин.

3. Пулга ачинмайсиз. iPhone дисплейининг таъмирига кетадиган пулга Aliexpress'дан 5 тагача Хитой смартфони олиш мумкин. Мутахассислар смартфондан айрилиш одамга жуда катта таъсир қилишини айтишади. Хитой смартфонлари арзон бўлгани боис, бахтсиз ҳодиса туфайли улардан айрилиш саломатликка таъсир қилмайди.

Қуйида айни пайтда Aliexpress'да трендда бўлган смартфонлар билан танишамиз.

HOMTOM HT7:

Ўта пишиқ хомашёдан тайёрланган орқа панел ва 5.5 дюймли, HD сиғимли сифатли IPS-экран, 3000 мА соат батарея, сифати билан хафа қилмайдиган 8 МП бош камерага эга смартфон. Хитойда уни "ишлатса бўладиган энг арзон яхши мобил телефон" дейишади. 

Смартфоннинг тезкор хотираси 1 ГБ, доимий хотираси 8 ГБ.  

Нархи: 60 АҚШ долларидан.


VKWORLD F1:

Супер-ҳамёнбоп бу смартфон кўринишидан Samsung Galaxy дизайнини эслатиб юборади. Телефон флагманлар каби юпқа корпус, 4,5 дюймли IPS-дисплей, орқа панелдаги динамик, 1 гигабайтли тезкор хотирага эга. 

Батарея сиғими 1850 мА соат. Бу қувват билан смартфон 1 кунга туриб беради.

Нархи: 48 АҚШ доллари.

HOMTOM HT3:

iPhone 6 флагманига хос дизайнни хуш кўрувчилар учун махсус ишлаб чиқарилган, деса ҳам бўлади. Дисплейнинг қайрилма дизайни, 3000 мА соат батареянинг тўлиқ қувват билан 3 кун "жон сақлаши", IPS-матрицали экран, 8 мегапикселли бош камера, 1 ГБ тезкор ва 8 ГБ хотира смартфонга қўйилган нархни тўлиқ оқлайди.

Нархи: 60 АҚШ доллари.


"Қайта туғилган"  iPhone 4:

Тиним билмас хитойликлар қандай қилиб iPhone 4 яратиш мумкинлигига диққат қилиб, бу ишни уддалашибди. Сиз кўриб турган смартфон айфоннинг 4-авлоди билан бир хил. Ҳаттоки, смартфон iOS тизимида, аниқроғи iOS 5 ёки 6'да ишлайди! Тўғри, у заводдан чиққан яп-янги смартфон эмас. 

Аммо, сиздан бошқа ҳеч ким қўлингизда чинакам айфон турганига шубҳа қилмайди. У ўз номи билан бошқа барча "хитойлик" смартфонларни ортда қолдиради. Биласиз, Apple бу гаджетни аслида 6 йил аввал тақдим қилган эди.  Шу боис, "учиб" ишламаслиги мумкин.

Нархи: 90 АҚШ долларигача.

Nokia 3310:

Деярли яп-янги, фақат қайта тикланган -- корпус алмашган. Nokia 3310’нинг оммалашуви сабабларидан энг муҳимлари қаторида мустаҳкамлиги ва ишончлилигини санаб ўтиш мумкин. Nokia 3310 аккумулятори 900 мА/соат сиғимга эга эди. Унинг қуввати сўзлашув режимида 2,5 соатгача, кутиш режимида эса 55 соатгача етади.

Motorola RAZR V3:

Гарчи, бу -- нақ афсонавий смарфтоннинг ўзи бўлмаса ҳам, дизайни ва унинг ишлаш салоҳияти ҳамда имкониятлари оригиналидан қолишмайди. Унга эга бўлиш учун эса 35 АҚШ доллари сарфлаш керак, холос.