AliExpress’даги энг оммабоп ўйин смартфонлари (2021 йил май)

  •   DiMaX
  •  683
  •  18.06.2021 17:58

AliExpress’даги энг оммабоп ўйин смартфонлари (2021 йил май)

Аввалроқ «Яндекс.Маркет» талқинига кўра Россияда энг оммабоп 10 смартфон ва учта бренд рейтингини чиқарган эдик. Яқинда эса «AliExpress Россия» вакиллари 2021 йилнинг бошида россияликлар энг кўп харид қилган смартфонлар рўйхатини тақдим этишган. Унга кўра, россияликлар энг кўп олаётган ўнта смартфоннинг дастлабки бештаси биттагина компанияга тегишли экан!

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (23-ҳафта)

«AliExpress Россия» таҳлилчилари кейинги пайтларда харидорлар кўпроқ мобил гейминг учун товарлар харид қилишаётганига эътибор қаратишган. Россияликлар геймерофонлардан ташқари, яна мобил геймпадлар ва кулерларни, яна VR-кўзойнакларни ҳам кўп сотиб олишмоқда.

Жорий йилнинг май ойида энг харидоргир бўлган ўйин смартфонлари эса қуйидагилардир:

  1. ASUS ROG Phone 5 – ушбу смартфон март ойида учта версияда тақдим этилган. Уларнинг барчаси энг илғор Snapdragon 888 процессори базасига қурилган. Смартфонлар автономлигини ҳар бири 3000 мА/соатлик бўлган иккитадан аккумуляторлар таъминлайди.
  2. Nubia Red Magic 6 – мазкур геймерофон ҳам мартда чиққан ва Snapdragon 888 чипсетига таянган. 5050 мА/соатлик батареяси 66 ваттлик тезкор заряд олади.
  3. Xiaomi Black Shark 4 – март сўнгида намойиш этилган бу гаджетнинг «электрон юраги» – Snapdragon 870 процессори. Аккумулятор сиғими эса 4500 мА/соатлик бўлиб, 120 ваттлик тезкор қувватланиш имкониятига эга – 100% заряд олиши учун бор-йўғи 14 дақиқаю 50 сония вақт сарфлайди.

Ушбу смартфонларнинг учаласи ҳам 6 дан то 8 гигабайтгача тезкор хотира ҳамда юқори аниқликдаги AMOLED-экран билан жиҳозланган.

ЎҚИНГ: Машҳур «устабузармон» 2021 йилнинг синмайдиган ва букилмайдиган ягона ўйин смартфонини эълон қилди (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.