AliExpress’дан россияликлар энг кўп олаётган олтита ноутбук ва энг оммабоп бешта бренд

  •   DiMaX
  •  867
  •  29.06.2021 15:31

AliExpress’дан россияликлар энг кўп олаётган олтита ноутбук ва энг оммабоп бешта бренд

Аввалроқ «AliExpress Россия» вакиллари 2021 йилнинг бошида россияликлар энг кўп харид қилган смартфонлар рўйхатини тақдим этишган эди. Унга кўра, россияликлар энг кўп олаётган ўнта смартфоннинг дастлабки бештаси биттагина компанияга тегишли экан! Бундан ташқари...

ЎҚИНГ: AliExpress’даги энг оммабоп ўйин смартфонлари (2021 йил май)

Яқинда эса «AliExpress Россия» мутахассислари 2021 йилнинг бошидан то ҳозиргача бўлган ноутбуклар савдосини таҳлил қилиб кўришди. Тадқиқотлар натижаларига кўра, энг кўп сотилган лаптоплар – нархлари 33 минг рублдан 65 минг рублгача (тахминан 455–900 АҚШ доллари орасида) бўлган моделлар экан.

AliExpress онлайн савдо майдончасидаги россиялик сотувчилардан энг кўп олинган лаптоплар:

  1. ASUS TUF Gaming FX505DT-HN507T (ўйинбоп ноутбук)
  2. MSI GF63 (ўйинбоп ноутбук)
  3. HP 15s-fq1081ur

ЎҚИНГ: Блогер Apple устидан кулиб, механик клавиатурали MacBook Pro яратди (+видео)

Савдо платформасидаги хориж дўконларидан россияликлар энг кўп харид қилган ноутбуклар:

  1. Dere R9 PRO
  2. KUU XBOOK 14.1
  3. BSLAY BSLAY DQ-12

Россияликларни асосан 8–16 гигабайтлик тезкор хотирага ҳамда 256–512 гигабайтлик SSD-хотирага эга моделлар қизиқтирган. Бу юрт аҳолиси орасида энг оммабоп ноутбук брендлари эса ASUS, MSI, HP, Lenovo ҳамда Huawei экан.

Ўзбекистон ноутбук бозорига назар солишни истасангиз, 3—5 миллион сўм оралиғидаги ноутбуклар нархлари ҳамда 5—10 миллион сўм оралиғидаги ноутбуклар нархлари билан танишиб чиқишни тавсия этамиз.

ЎҚИНГ: Windows 11 ўрнатиш учун компьютер ёки ноутбукингизга қўйиладиган талаблар

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!