AliExpress’дан товар сотиб олишни ҳукумат тақиқламоқда

  •   DiMaX
  •  1871
  •  07.01.2021 14:26

AliExpress’дан товар сотиб олишни ҳукумат тақиқламоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп сешанба – 5 январь куни янги фармонни имзолади. Ушбу ҳужжат Хитой мобил тўлов иловалари орқали амалга оширилувчи операцияларни чеклашни кўзда тутади.

ЎҚИНГ: Ҳукумат билан зиддиятга борган AliExpress раҳбари ғойиб бўлди!

Мамлакат ҳудудида харидларни амалга ошириши тақиқланган сервислар рўйхатига Alipay тўлов платформаси ҳам киритилган. Америкаликлар айнан шу сервис орқали AliExpress интернет-бозоридан харид қила оладилар.

Бундан ташқари, транзакциялар ишламай қоладиган хитойча сервислар қаторида WeChatPay, QQWallet, Tencent QQ ва бошқа оммабоп иловалар ҳам бор.

Хабарга кўра, ушбу ташаббус АҚШ миллий хавфсизлигини муҳофазалаш мақсадида илгари сурилган ва тақиқ 45 кундан сўнг кучга киради. Шу муддат мобайнида мамлакатнинг Савдо вазирлиги унда санаб ўтилган дастурларни қўллаган ҳолда айнан қандай транзакцияларни амалга ошириш тақиқланишига аниқлик киритиши керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ яна бир мамлакат Хитойнинг жами 267 та иловасини блоклаганди ва улар орасида AliExpress ҳам бор. Бундан ташқари...

ЎҚИНГ: iPhone ва Xiaomi смартфонлари импортига тўсиқ қўйилмоқда

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.