AliExpress’нинг сир тутилган «ақлли» қурилмаси илк «жонли» суратда!

  •   DiMaX
  •  1188
  •  28.05.2019 13:57

AliExpress’нинг сир тутилган «ақлли» қурилмаси илк «жонли» суратда!

Дунёдаги энг машҳур онлайн савдо платформаларидан бири AliExpress ҳисобланади. Ушбу интернет-бозор Alibaba Group компаниясига қарашли ва у яқинда ўзининг бир гаджетини тақдим этмоқчи.

ЎҚИНГ: AliExpress’да буюртма қандай расмийлаштирилади

Гарчи Alibaba Group ҳозирча ўз маҳсулотини сир тутаётган бўлса-да, компаниянинг Россиядаги PR-бўлими ходими ҳали расман намойиш этилмаган антиқа девайс суратини тарқатиб юборди. Кўринишидан у овозли ёрдамчисига эга «ақлли» колонкага ўхшайди. Номи ҳам шунга ишора қиляпти – бу қурилма Aliexpress Voice Global деб аталади.

Кўриб турганингиздек, колонка корпусида мусиқани бошқаришга мўлжалланган стандарт тугмачалар кўриниб турибди.

Alibaba Group‘нинг Россиядаги PR-бўлими ходими Антон Пантелеев сўзларига кўра, бу колонка хитойча сўзлай олади. Бироқ унинг қадоғида гаджетнинг рус ва инглиз тилларини ҳам қўллаб-қувватлаши ёзилган.

AliExpress колонкасига татбиқ этилган овозли ёрдамчи нималарга қодир эканлиги ҳозирча номаълум. Шунингдек, унинг тақдимот вақти ва нархи ҳам аниқ эмас. Бироқ Антон Пантелеев тез орада унинг батафсил видеоси чиқади, дея ваъда берган.

ЎҚИНГ: Huawei Mate X’ни аллақачон Aliexpress’дан сотиб олиш мумкин, фақат нархи қўрққулик!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!