Алисанинг рақиби пайдо бўлади. Унинг оти Маруся!

Алисанинг рақиби пайдо бўлади. Унинг оти Маруся!

Россияда энг машҳур онлайн-почта хизматига ва «ВКонтакте» ва «Одноклассники» ижтимоий тармоқларига эга бўлган Mail.ru Group ўзининг овозли қидирув хизматини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда «Ведомости» маълум қилди. Хозирги вақтда Россияда Яндекс компаниясининг худди шундай интеллектуал овозли ёрдамчиси – «Алиса»дан кенг кўламда фойдаланилмоқда.

Манбада Mail.ru Group’нинг вице-президенти Анна Артамонова компаниянинг бундай лойиҳаси ҳақиқатан ҳам мавжудлигини тасдиқлаганлиги айтилмоқда. Аммо Mail.ru'нинг овозли ёрдамчиси «Маруся»  ҳали  якунига етказилмаган.  

Компания «Маруся»ни барча дастурий маҳсулотларига қўшишни режалаштирган. Бундан ташқари, компанияга тегишли бўлмаган бошқа дастурий воситалар ҳам «Маруся»нинг “беминнат хизмати”дан фойдаланиши мумкинлиги таъкидланмоқда.

ЎҚИНГ: Танишинг: Алиса – Россиянинг илк интеллектуал овозли ёрдамчиси

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.