Алишадиган батареяли смартфонларни соғиндингизми? Улар қайтиши мумкин!

Алишадиган батареяли смартфонларни соғиндингизми? Улар қайтиши мумкин!

Европа Иттифоқи ўз репертуарида: аввалига смартфон ишлаб чиқарувчилари 2024 йил январидан бошлаб ўз қурилмаларини учинчи томон иловалари дўконларига очишга мажбурлади, кейин эса 2024 йил охиридан бошлаб портатив қурилмалар учун USB-C портини мажбурий қилди, навбатда портатив қурилмалар фойдаланувчи томонидан алмаштириладиган батареяларга эга бўлишини талаб қиладиган "вақтинчалик" келишувга эришилди. Келишув деярли барча ўлчамдаги аккумуляторларни қамраб олади – портатив батареялардан тортиб, автомобиллар, электр скутерлар, велосипедлар ва электромобиллар батареяларигача.

Маълум бўлишича, ушбу қонунчилик - агар у қабул қилинса - ишлаб чиқарувчиларга ўзларининг портатив қурилмаларини фойдаланувчилар улардан батареяларни осонгина чиқариб олишлари ва алмаштиришлари мумкин бўлган тарзда қайта ишлашлари учун 3 ярим йил вақт беради. Бунда ҳар бир аккумулятор сиғими, унумдорлиги, чидамлилиги, кимёвий таркиби ва бошқа маълумотларни ўз ичига олган теглар ва QR кодларга эга бўлиши керак. Шунингдек, аккумуляторларда уларнинг модели ҳамда алоҳида маълумотларга эга рақамли паспортлар бўлади. Ушбу келишув атроф-муҳит муаммоларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, авваллари фойдаланувчи томонидан алмаштириладиган батареялар смартфонларда одатий ҳол эди, аммо бугунги кунда улар жуда кам учрайди. Бундай смартфонлар ҳамчанг ва сувга чидамли бўлиши мумкин, буни Samsung'нинг сўнгги Xcover телефонлари ва шунга ўхшаш қурилмалар тасдиқлайди. Букламафонларга келсак, улар муаммо бўлиши аниқ, чунки улар кўпинча бўш жой ва вазнни мувозанатлаш учун ҳар бир томонида иккита алоҳида батареяга эга бўлади.

ЎҚИНГ: Тирналган смартфон экрани учун тиш пастаси даво бўла оладими?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!