Алишер Усманов юртимиздаги алоқа операторларидан бирини харид қилиши мумкин

Алишер Усманов юртимиздаги алоқа операторларидан бирини харид қилиши мумкин

Алишер Усмановга тегишли USM Holdings компанияси Ўзбекистонда фаолият кўрсатувчи Coscom (Ucell савдо белгиси) алоқа компаниясини харид қилиши мумкин. Бу тўғрида CNews нашри хабар тарқатмоқда.

Нашр манбааларининг хабар беришича, USM Holdings шу кунларда Шведциянинг Telia компанияси билан Coscom операторини харид қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ucell абонентар сони бўйича Ўзбекистон ҳудудидаги иккинчи энг йирик оператор ҳисобланади. 2017 йилнинг бошида компания 9,1 млн нафар абонентга хизмат кўрсатган.

Шунингдек, 2015 йилнинг охирида Telia компанияси ўзининг МДҲ давлатлари таркибига кирувчи «Евразия» ҳудудидаги, шунингдек Грузия ва Непалдаги активларини сотишини маълум қилган эди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!