Алишер Усмонов энг яхши стикер, карикатура, пародия учун ҳар ҳафта битта iPhone 7 Plus совға қилади

Алишер Усмонов энг яхши стикер, карикатура, пародия учун ҳар ҳафта битта iPhone 7 Plus совға қилади

Россиялик миллиардер ва видео-блогер Алишер Усмонов унинг иштирокида стикер, пародия ёки карикатура тайёрлаган энг фаол иштирокчиларга ҳар ҳафта iPhone 7 Plus, футболка ёки автограф совға қилишини маълум қилди.

Усмановнинг ёзишича, унинг Алексей Навальнийга қаратилган 2 та видео-мурожаати эълон қилинганидан сўнг интернет фойдаланувчилари томонидан билдирилган эътибор ва муносабат миллиардерни бағоятда мамнун қилган. Усмоновнинг сўзларига кўра, у ўйлаб топган бу ижодий танлов фойдаланувчиларга Интернет тармоғида эркин мулоқот ва ижод қилишларига замин яратади.

Бу тўғрида миллиардер ўзининг «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилган:

«Мен ҳазил-мутойиба ва юморни жуда қадрлайман ва видео-чиқишларим орқали стикер, карикатура, пародия, видеоролик ҳамда “мем”ларга сабаб бўлганимдан хурсандман».
Алишер Усмонов
миллиардер, видеоблогер

Интернет фойдаланувчилар миллиардернинг бу ташаббусини катта иштиёқ билан қарши олдилар. Алишер Усмонов ижодкорлардан стикер, карикатура, пародия, видеоролик ҳамда “мем”ларни «ВКонтакте»даги махсус — “vk.com/usmanov_challenge” саҳифасида эълон қилишларини сўраган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!