Алишер Усмонов: “Киберспорт мени умуман қизиқтирмайди”

Алишер Усмонов: “Киберспорт мени умуман қизиқтирмайди”

Россиялик ўзбек миллиардери Алишер Усмоновни киберспорт умуман қизиқтирмайди. Бу ҳақда унинг ўзи Forbes Россия’га берган интервьюсида айтган.

Усмонов Esforce киберспорт лойиҳаси учун 2015 йилда бир неча ўн миллион доллар сармоя киритган ва 2018 йилнинг бошида Mail.Ru Group Esforce учун 100 миллион доллар тўлаган, энди эса миллиардер бу йўналишда манфаатдор эмас.

Менинг бир қанча ёш тадбиркорларим бирор лойиҳа топади ва бу лойиҳалар қизиқарли бўлади деб айтишади. Мен уларга пул бераман, улар сармоя киритадилар. Э-спорт мендан кўра Mail.Ru Group учун фойдалидир. У ерда кибер ўйинлар ўйнайдиган кишилар “ўтиришади”.  Мени киберспорт умуман қизиқтирмайди,–дейди   Усмонов.

Маълумот ўрнида айтиш керакки,  Алишер Усмонов Mail.Ru Group’даги ўз улушини компания бош директори Борис Добродеев бошқарувига ўтказиб берган эди. Яъни Mail.Ru Group директорлар кенгашида унинг номидан айнан Борис Добродеев овоз беради. Бу эса А.Усмоновнинг компания устидан назоратни қўлдан бой берганини англатади. Шунингдек, Алишер Усмонов 2012 йилда «ВКонтакте», 2016 йилда эса ўзининг USM Holdings компаниясидаги назоратидан менежмент фойдасига воз кечган эди.

ЎҚИНГ: Алишер Усмонов кутилмаганда Mail.Ru Group бошқарувидан воз кечди 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.